Аҳмад аш-Шаръа Суриянинг янги президенти деб эълон қилинди
Суриянинг вақтинча ҳукумати маъмурияти раҳбари Аҳмад аш-Шаръа мамлакатнинг ўтиш давридаги президентига айланди. Янги ҳукумат мамлакат конституцияси бекор қилиниши, шунингдек, барча хавфсизлик кучлари ва қуролли тузилмалар тарқатиб юборилишини эълон қилди.

Фото: Reuters
Сурия администрацияси раҳбари Аҳмад аш-Шаръа мамлакатнинг ўтиш давридаги президенти сифатида эълон қилинди, деб хабар беради SANA агентлиги.
Янги ҳукумат, шунингдек, олдинги конституция бекор қилиниши ва парламент тарқатиб юборилишини эълон қилди. Барча хавфсизлик хизматлари ва қуролли тузилмалар тарқатилади — уларнинг ўрнига фуқаролар хавфсизлигини таъминлайдиган янги тузилма пайдо бўлади.
«Ҳозир Сурия учун ҳокимиятдаги бўшлиқни тўлдириш, фуқаролар тинчлигини сақлаш, давлат институтларини қуриш, мамлакатнинг иқтисодий ривожланиши учун замин яратиш, Суриянинг халқаро ва минтақавий мақомига устувор вазифалардан ҳисобланади», — дейди Аҳмад аш-Шаръа.
Тайинланган президентнинг ваколатлари Сурияда янги конституция қабул қилингунга қадар амалда бўлади. 2012 йилги конституция бекор қилинади. Мамлакат ҳукумати, шунингдек, собиқ президент Башар Асад томонидан қабул қилинган қатор қонунларни ҳам бекор қилади. Энди 8 декабр Сурияда «Буюк Сурия инқилоби» ғалабаси куни сифатида нишонланади.
Бундан ташқари, Сурияда 61 йил ҳукмронлик қилган «Баас» партияси тарқатиб юборилади. Партиянинг бошқа ном остида қайта фаолият юритиши тақиқланади.
Сурияда 2024 йил 8 декабр куни ҳокимият алмашди. Собиқ президент Башар Асад мамлакатни тарк этиб, Россиядан сиёсий бошпана олди.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
2030 йилгача 1,5 миллион гектарда ўрмонлар барпо этилади
Ўзбекистон | 15:09
-
Исроилнинг ёрдам тарқатиш жойларини ўққа тутиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 52 кишига етди
Жаҳон | 15:05
-
Яшаш, дам олиш ва даромад, барчаси бир жойда – Chorvoq Darvozasi тураржой мажмуасидаги хонадонлар
Ўзбекистон | 15:00
Мавзуга оид

12:59
Дамашқ фонд биржаси қайта очилди

20:56 / 30.05.2025
Сурияда ИШИД фаоллашгани маълум бўлди

18:16 / 29.05.2025
АҚШ 13 йилдан сўнг Суриядаги элчихонасини қайта очди

21:35 / 28.05.2025