2024 йилдаги президент фармони билан жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритув даврида фуқароларнинг эркинликларини чеклаш билан боғлиқ процессуал қарорларга санкция бериш ваколатини алоҳида ташкил қилинадиган тергов судяларига ўтказиш вазифаси қўйилган эди. 2025 йил 29 январдан кучга кирган қонун билан тергов судялари эндиликда жиноят процессида ўз вазифаларини тўлақонли бажаришига йўл очилди.
Хусусан, 2025 йил 29 январдан кучга кирган қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят процессуал, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Фуқаролик процессуал кодексларига, шунингдек, «Прокуратура тўғрисида» ва «Судлар тўғрисида»ги қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
«Прокуратура тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш:
Қонуннинг 28-моддаси 1-қисми 12-хатбошисида назарда тутилган прокурор ваколатлари кўпаймоқда. Хусусан, прокурорга «…тинтув ўтказиш ҳақида, жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритув даврида телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш тўғрисида, мол-мулкни хатлаш ҳақида судга илтимоснома киритиш ёки илтимосномага розилик бериш», каби ваколат берилди.
Энг катта ўзгаришлар ЖПКда
Хусусан, Жиноят процессуал кодексининг 29-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган суднинг ваколатлари ҳам юқорида назарда тутилган прокурор ваколатларидек кенгайтирилмоқда.
Шунингдек, кодекс янги 31-1-модда билан тўлдирилиб, тергов судясининг ваколатлари белгиланмоқда.
«Тергов судяси якка ўзи иш тутиб, ушбу кодексда назарда тутилган тартибда судга қадар иш юритиш босқичида шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши устидан суд назоратини амалга оширади. Тергов судясининг ваколатлари жумласига:







