Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
OpenAI DeepSeek туфайли ўзининг янги сунъий интеллект моделини муддатидан олдин тақдим этади
Хитой компаниясининг муваффақияти OpenAI ходимлари эътиборини тортган. Америка компанияси вакиллари рақобатчисидан ортда қолмаслик мақсадида о3-mini моделини тақдим этади.

Фото: Getty Images
OpenAI компанияси ўзининг янги сунъий интеллект моделини белгиланган муддатдан олдин тақдим этади. Wired журналига кўра, бу Хитойнинг DeepSeek компаниясининг R1 модели муваффақияти фонида амалга оширилмоқда.
«OpenAI янги моделини муддатидан олдин тақдим этишга тайёргарлик кўрмоқда. Ушбу о3-mini моделидан ҳам API, ҳам чатбот учун тақдим этилади. Манбаларнинг сўзларига кўра, у анча тез ва ақлли бўлиб, DeepSeek’ни синдириш қилиш учун яратилган», — деб ёзади нашр.
Wired’нинг қайд этилишича, Хитой компаниясининг муваффақияти OpenAI ходимлари эътиборини тортган. OpenAI ичида DeepSeek’нинг оммавий муҳокамаси фонида компания янада самаралироқ ишлаши кераклиги, акс ҳолда у ўзининг янги рақобатчисидан қолиб кетиши мумкинлиги тўғрисида фикр шаклланган.
2025 йил 20 январда DeepSeek ўзининг DeepSeek-R1 ва DeepSeek-R1-Zero каби инновацион моделларини тақдим этди. Ушбу моделлар 671 миллиард параметрга эга бўлиб, юқори самарадорлик кўрсатган. Модел бошқа йирик моделлар билан солиштирганда 11 баробар камроқ ҳисоблаш қувватини талаб қилади. Таҳлилчиларга кўра, DeepSeek R1 барча асосий мезонларда OpenAI'нинг ChatGPT о1 моделини ортда қолдирган. Бундан ташқари, у мутлақо бепул ва API билан ишлаш бир неча баравар арзон.
Аввалроқ OpenAI дастурчи компанияси вакиллари DeepSeek сунъий интеллект компаниясини ўғирликда айблаганди. Техник мутахассисларга кўра, гап моделларни тайёрлаш учун зарур восита бўлган «дистиллаш» деб аталадиган восита ҳақида кетмоқда.
Тавсия этамиз
Сентябрнинг ўрталари салқин, ойнинг учинчи ўн кунлиги эса илиқроқ ўтиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 21:31 / 08.09.2025
Чиройли авторақамларни аукцион орқали сотиш амалиёти бекор қилинади
Ўзбекистон | 20:31 / 08.09.2025
Мубашшир Аҳмад иши бўйича иккинчи суд мажлиси бўлиб ўтди
Жамият | 20:27 / 08.09.2025
Иқлим ўзгариши жаҳонда гўшт нархларини оширмоқда
Иқтисодиёт | 14:56 / 08.09.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Нетаняҳу Қатар ва «террорчиларни ушлаб турган» бошқа давлатларга ултиматум қўйди
Жаҳон | 23:47 / 10.09.2025
-
Камала Ҳаррис ўз китобида Жо Байденни танқид қилди
Жаҳон | 23:45 / 10.09.2025
-
Neuralink миясига чип ўрнатилган 12 нафар бемор ҳақида хабар берди
Фан-техника | 23:15 / 10.09.2025
-
Россия Украинанинг 6 минг кв км ҳудудини беришни талаб қилмоқда – Вэнс
Жаҳон | 22:51 / 10.09.2025
Мавзуга оид

12:31 / 13.08.2025
ChatGPT-5 тезроқ ва ақллироқ, аммо ҳамон GPT-4.5 дан ортда экани маълум бўлди

23:22 / 07.08.2025
OpenAI янги, янада кучли GPT-5 сунъий интеллект моделини тақдим қилди

22:55 / 28.07.2025
ChatGPT билан мулоқотлар суд талаби билан ҳукуматга топширилиши мумкин

00:11 / 10.07.2025