Жаҳон | 01:38 / 01.02.2025
3807
2 дақиқада ўқилади

Россияда фарзандига рус тилини ўргатмаган мигрантлар жавобгарликка тортилади

РФ Таълим вазирлиги мигрантларнинг фарзандларини мактабга қабул қилишда рус тилини билиш даражасини аниқлайдиган тест тартибини ишлаб чиқди. Уни топшира олмаганлар пулли қўшимча дарсларга юборилади. Бола қўшимча дарсга қатнашмаса, унинг ота-онаси жавобгарликка тортилади.

Фото: РИА Новости

Россия Таълим вазирлиги мактабга қабул қилиниш вақтида рус тилини билиш бўйича тестни топшира олмаган фарзандининг қўшимча ўқиши учун шароит яратмаган мигрантларни маъмурий жавобгарликка тортиш таклифини берди. Бу ҳақда идора томонидан тестларни ўтказиш тартиби лойиҳасида сўз боради.

Ҳужжатда айтилишича, агар бола тестни муваффақиятли топшира олмаса, унга рус тилини ўрганиш бўйича қўшимча дастурдан ўтиш таклиф қилинади. Бундай ўқитиш тизими уч ой давом этиши ва унинг харажатлари ота-она томонидан қопланиши керак.

Минтақавий ҳукумат ҳудудий ИИВ органлари ва васийлик органларига мигрантларнинг мактабга қабул қилинган болалари, шунингдек, ким тестни топшира олмагани ва қўшимча машғулотларга йўналтирилганига оид маълумотларни юбориши керак бўлади.

Агар бола тестни топшира олмаганидан бир ой ўтиб, у қўшимча дарсларга қатнашмаётгани аниқланса, васийлик органлари чет эл фуқароснинг турар жойида текширув ўтказади. Улар ИИВ ва вояга етмаганлар билан ишлаш комиссиясини «болага таълим бериш мажбуриятини бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик» ҳолати бўйича хабардор қилиши лозим. Ўз навбатида улар боланинг ота-онасини маъмурий жавобгарликка тортади.

2024 йил декабрда Россия Давлат думаси Россия мактабларига рус тилини билиш бўйича тестдан ўта олмаган мигрантларнинг фарзандларини мактабга қабул қилишни тақиқловчи қонунни қабул қилганди. Қонунга кўра, мактабга қабул қилинишда «боланинг РФ ҳудудида қонуний бўлиб тургани текширилади». Мигрантларнинг фарзандлари учун рус тили тестини топшириш бепул бўлади.

2024 йилда «Мигрант Сервис» таҳлилчиларига кўра, Россияни 1 миллионга яқин мигрант, асосан, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон каби давлатлар фуқаролари тарк этган. 2025 йилда бу тенденция давом этиши ва фаразга кўра, яна 1 миллионга яқин меҳнат мигранти хорижда янада жозибадор меҳнат шароитларини излаб Россияни тарк этиши мумкин.

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкент Кимё халқаро университети ва Pukyong миллий университети ўртасидаги илмий ва маданий ҳамкорлик ривожланмоқда

Golden House  бизнес-классдаги O‘z Makon II турар жой мажмуаси тақдимотига таклиф этади

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ўртасида ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди

Tenge Bank Visa билан ҳамкорликда бир қатор инновацион тўлов хизматларини ишга туширмоқда

FAW Trucks: Ўзбекистонда янги даврни бошлаган етакчи юк машиналари ишлаб чиқарувчиси

Фермерлар ва деҳқонлар учун қулай имконият – “Ўзкимёсаноат” АЖ минерал ўғитларга 10 фоизгача чегирма нархларини таклиф этмоқда 