Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малайзия ва Индонезия зиёратчилари учун Ўзбекистонда “Умра плюс” турпакети йўлга қўйилади
Ушбу мамлакатларда 7 миллионга яқин Нақшбандия тариқати издошлари борлиги туфайли, уларнинг Умрага боришдан олдин зиёратгоҳларимизга саёҳати ташкил қилинади.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича асосий вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда ўтган йили туризм хизматлари экспорти 3,5 миллиард доллар бўлгани, лекин, бу имкониятларимизга мос эмаслиги қайд этилди.
Масалан, Малайзия ва Индонезияда 7 миллионга яқин Нақшбандия тариқати издошлари бор. Улар Умрага боришдан олдин зиёратгоҳларимизга саёҳат қилишни истайди. Бу сайёҳларни Куала-Лумпур ёки Жакартадан Самарқанд ва Бухорога камида 2 кунга олиб келиб, кейин ўзимизни самолётда Умрага юбориш учун барча шароитлар мавжуд. Мутасаддиларга Малайзия ва Индонезия зиёратчилари учун “Умра плюс” турпакетини йўлга қўйиш топширилди.
Шаҳрисабзда “Оқсарой”, Хивада “Ичан қалъа”, Бухорода “Лаби ҳовуз”, Тошкентда “Янги Ўзбекистон” майдонлари бўлса-да, уларда концерт, кўргазма, форумлар ўтказиш бўйича режа қилинмагани кўрсатиб ўтилди. Ўзимиздаги 6 та туристик марказда халқаро даражадаги санъаткорларнинг концертлари ташкил қилинса, меҳмонхона, ресторан, кафе, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари сайёҳлар билан тўлиши таъкидланди.
Шу муносабат билан мутасаддиларга камида 1 миллион туристни олиб келадиган концерт, бизнес форуми ва кўргазмалар ўтказиш дастурини ишлаб чиқиш топширилди.
Шунингдек, тўлиқ ўрганилмаган тарихий объектлар жуда кўплигини инобатга олиб, олимлар билан биргаликда жозибадор тарихий объектларни аниқлаш ва реставрация қилиш бўйича уч йиллик дастур ишлаб чиқиш топширилди.
Мавзуга оид
12:05 / 30.06.2026
“Улар тирик, 2030 йилда озод этилиши кутиляпти” — ТИВ Малайзияда ўлимга ҳукм қилинган уч ўзбекистонлик ҳақида
12:58 / 27.06.2026
Малайзияга саёҳатга борган уч ўзбекистонлик "айбсиз айбдор" бўлиб ўлимга ҳукм қилинганди — собиқ ДХХ ходими
11:29 / 27.06.2026
TikTok ва YouTube Индонезияда 16 ёшгача бўлган фойдаланувчиларнинг аккаунтини ўчирди
11:42 / 02.06.2026