Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистонда илк бор Орол маданият саммити ўтказилади
4-6 апрел кунлари илк бор Оролбўйи минтақасини санъат, маданият, дизайн ва илм-фан орқали ижтимоий ва экологик жиҳатдан ўзгартиришга қаратилган Орол маданият саммити ўтказилади.
Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида 2025 йилнинг 4-6 апрел кунлари илк бор Орол маданият саммити ўтказилади, деб хабар берди Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси.
Жамғарманинг таъкидлашича, саммит «Оролбўйи минтақасини санъат, маданият, дизайн ва илм-фан орқали ижтимоий ва экологик жиҳатдан ўзгартиришга қаратилган».
Саммит ҳар 18 ойда бир маротаба ўтказилади ва Қорақалпоғистоннинг барқарор ривожланиши учун экологик, ижтимоий ва маданий ечимларни топиш учун маҳаллий ва халқаро фаоллар, рассом ва олимларни бирлаштиради.
Мавзуга оид
09:37 / 25.05.2026
НАТО саммити олдидан Украина бўйича баҳслар кучайди
17:30 / 25.03.2026
Қўштепа, Орол, Роғун ва сув танқислиги – вазир билан суҳбат
08:33 / 23.01.2026
Гренландия бўйича саммит: ЕИ раҳбарлари ўз бирдамлигини таъкидлади
18:08 / 17.12.2025