Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Нетаняҳуга қарши ордер туфайли ХЖСга санкциялар киритди
АҚШ президенти Доналд Трамп аввалроқ Исроил бош вазири Нетаняҳуни ҳибсга олишга ордер берган Ҳаагадаги Халқаро жиноий судга нисбатан санкциялар жорий қилди.

Фото: AFP
АҚШ президенти Доналд Трамп Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳуни ҳибсга олишга ордер бергани учун жавоб тариқасида Ҳаагадаги Халқаро жиноий суд (ХЖС)га қарши санкциялар жорий этиш ҳақидаги фармонни имзолади.
Трамп 6 февраль, пайшанба куни имзолаган фармонга кўра, АҚШ фуқаролари ва иттифоқчилари, шунингдек, уларнинг оила аъзоларига нисбатан суд терговларини қўллаб-қувватловчи ХЖС расмийлари АҚШ молиявий ва виза чекловларига дучор бўлади.
Ҳужжатда айтилишича, ХЖС Қўшма Штатлар ва Исроилга қарши «ноқонуний ва асоссиз ҳаракатлар қилган» ва «қонуний асосларсиз юрисдикцияси ҳақида маълум қилиб, АҚШ ва унинг баъзи иттифоқчилари, жумладан Исроил фуқароларига қарши дастлабки тергов бошлаган». Шундан сўнг, Трампнинг сўзларига кўра, суд «Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга асоссиз ордерлар» бериб, «ўз ваколатларини янада суиистеъмол қилган».
Бундан ташқари, АҚШ президентининг таъкидлашича, на Вашингтон, на Исроил ХЖС юрисдикциясига кирмайди. Унинг фикрича, Ҳаагадаги суднинг ҳаракатлари Қўшма Штатлар суверенитетига тажовуз қилади ва мамлакатнинг миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат соҳасидаги ишига таҳдид солади.
АҚШ Вакиллар палатаси ХЖСга қарши санкцияларни маъқуллади
2024 йил июн ойида АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси Республикачилар партияси ишлаб чиққан ХЖСга нисбатан санкциялар қўллаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади.
Вакиллар палатаси спикери Майк Жонсон шундан сўнг ушбу ҳужжат суднинг Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олиш учун ордер бериш ҳақидаги сўровига жавоб эканлигини таъкидлади. «Қўшма Штатлар Исроил томонида қатъий ва халқаро бюрократларга Исроил раҳбарларини содир этмаган жиноятлари учун сабабсиз ҳибсга олиш учун ордер беришига йўл қўймайди», — деди сиёсатчи.
Тавсия этамиз
Уруш нима бўляпти?
Жаҳон | 19:26 / 07.08.2025
Ўзбекистонда тонировка учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин
Ўзбекистон | 15:45 / 07.08.2025
Тошкентда ўзини ДХХ ходими сифатида таништирган шахс ушланди
Жамият | 14:43 / 05.08.2025
Яна иссиқ — ҳафта ўртасидан ҳаво ҳарорати кўтарилади
Ўзбекистон | 22:59 / 04.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Инсон соғлиғи хавф туғдирадиган ҳолатларда текширувни хабардор қилиш тартибида амалга ошириш мумкин – бизнес омбудсман
Ўзбекистон | 12:05
-
Путин Уиткоффга МРБ директори ўринбосарининг ўғлига берилган Ленин орденини топширди
Жаҳон | 12:01
-
Африканинг 23 давлатида вабо қайд этилди
Жаҳон | 11:44
-
Машина устига чиқиб салют учирган фуқаро 7 суткага қамалди
Жамият | 11:37
Мавзуга оид

11:32
АҚШ ва Украина Трамп-Путин саммити олдидан учрашувга тайёрланмоқда

09:40
Мерц Трампнинг Украина бўйича воситачилигини олқишлади

09:20
Ереван ва Боку ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга келишиб олди

09:09