Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда маст ҳолда бўлган Lacetti ҳайдовчиси 2 та Cobalt ва темир устунга бориб урилди
ЙТҲ натижасида Lacetti ҳайдовчисига тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган.
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Жорий йилнинг 7 феврал куни соат 23:10 ларда Янгиҳаёт тумани "Навқирон" МФЙ ҳудудидаги 30-уй қаршисида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, Lacetti русумли автомашина ҳайдовчиси маст ҳолатда рул бошқарувини йўқотиб тўхтаб турган 2 та Cobalt автомашинаси билан тўқнашув содир этиб, тўқнашувдан сўнг темир устунга бориб урилган.
Юқоридаги ҳолат юзасидан воқеа жойига тезкорлик билан етиб борган ЙПХ инспекторлари, гувоҳлар ва ҳайдовчи билан суҳбат жараёнида ҳайдовчи ўз сўзидан маст ҳолатда эканлиги маълум қилган.
ЙТҲ натижасида Lacetti ҳайдовчисига тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан дастлабки тергов олди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
23:08 / 15.10.2025
Президент «Янги авлод» махсус саноат зонасида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди
07:12 / 12.08.2025
Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида 50 мингта «ақлли» сув ҳисоблагич ўрнатилади
23:32 / 30.06.2025
Сирдарёда Lacetti ва Yutong иштирокида ЙТҲ юз берди. Бир йўловчи ҳалок бўлди
17:42 / 22.04.2025