Жаҳон | 00:42 / 09.02.2025
2464
3 дақиқада ўқилади

Amnesty International Трамнинг ХЖСга қарши санкцияларини қоралади

«Бу Трамп Исроил ҳукумати томонидан содир этилаётган жиноятларни маъқуллаши ва жазосиликни қўллаб-қувватлашини кўрсатмоқда», дейди халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти бош котиби.

Фото: Reuters

АҚШ президенти Доналд Трампнинг Халқаро жиноий судга (ХЖС) қарши санкциялар жорий этиш тўғрисидаги қарори — халқаро адолат тизимига ҳужумдир, дейди Amnesty International халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти бош котиби Агнес Калламар.

Калламар ўз баёнотида Трампнинг қарорига муносабат билдирди: «Исроил универсал ҳуқуқ тамойиллари ва халқаро адолатдан устун турадигандек сигнал юбориш, ўйланмай қилинган ҳаракатдир. Бу Трамп Исроил ҳукумати томонидан содир этилаётган жиноятларни маъқуллаши ва жазосиликни қўллаб-қувватлашини кўрсатмоқда».

Трампнинг қарори асрлар давомида халқаро ҳамжамият томонидан яратилган «халқаро адолат тизимига ҳужум» эканини таъкидлаган Калламар ушбу санкцияларни «инсонияга нисбатан яна бир хоинлик», деб атади.

Унинг қайд этишича, АҚШ халқаро ҳуқуққа оид жиноятларда айбдор бўлганларнинг адолатдан қочишига йўл қўймаслик учун яратилган институтни жазолашга тайёр.

«Бирор-бир инсон халқаро жинояти учун жавобгарликдан озод бўлмаслиги керак. Хусусан, ушбу позиция Трампнинг сиёсий алянслари туфайли АҚШ ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланмаслиги керак», — дейди бош котиб.

Калламар Ғазо секторида фаластинликларга қарши геноцид, Россиянинг Украинага қарши босқини ва кўплаб фронлардаги халқаро ҳуқуққа нисбатан таҳдид ҳақида гапириб, ХЖС каби институтлар ҳар қачонгидан ҳам зарурроқ эканини қўшимча қилди.

«Санкциялар судга ўзининг мустақил суд функциясини самарали бажаришга тўсқинлик қилади ва бу ХЖСга аъзо 125 давлатнинг коллектив иродасига қарши чиқиш ҳисобланади», — дейди Калламар.

Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп аввалроқ Исроил бош вазири Нетаняҳуни ҳибсга олишга ордер берган Ҳаагадаги Халқаро жиноий судга нисбатан санкциялар жорий қилганди. Трамп 6 февраль, пайшанба куни имзолаган фармонга кўра, АҚШ фуқаролари ва иттифоқчилари, шунингдек, уларнинг оила аъзоларига нисбатан суд терговларини қўллаб-қувватловчи ХЖС расмийлари АҚШ молиявий ва виза чекловларига дучор бўлади.

Мавзуга оид