Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда ўқувчилар кўз ўнгида ўқитувчига тарсаки туширилди
Ўқувчилардан бирининг онаси эканлиги айтилаётган аёл синф хонага кириб ўқитувчининг бўйнидан олган ва тарсаки туширган. Воқеа педагог ўқувчини номақбул сўзлар билан ҳақорат қилганидан кейин бўлгани айтилмоқда. Ҳозирда ҳолат Мактаб вазирлиги томонидан назоратга олинган, ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Сирдарё туманидаги 1-сонли мактабда бир аёлнинг синф хонасида ўқитувчига тарсаки туширгани акс этган видеолар бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова муносабат билдирди.
Таъкидланишича, ҳолат вазирлик томонидан назоратга олинган.
“Сирдарё вилояти ММТБ ишчи гуруҳи ўрганмоқда. Ўрганиш натижаларига кўра тез орада жамоатчиликка қўшимча маълумот берилади”, – дейилади изоҳда.
Тармоқларда пайдо бўлган видеода қора кийимдаги аёл синф хонасида ўқитувчининг бўйнидан олиб, ундан хонадан чиқиб кетишини талаб қилган ва юзига тарсаки туширгани акс этган.
Хʼдаги саҳифасида ушбу видеони улашган тармоқ фойдаланувчиси педагог ўқувчилардан бирини уятли сўзлар билан ҳақорат қилгани ва шу сабабли унинг онаси ўқитувчи билан жанжаллашгани ҳақида изоҳ қолдирган.
Мавзуга оид
15:42 / 09.01.2026
“Сен “гўшт”сан, ўлигинг ҳам, тиригинг ҳам бизники, дейишди” – Россия-Украина урушида қатнашган сирдарёлик йигит ҳикояси
12:19 / 30.12.2025
Сирдарёда машина каналга тушиб кетиши оқибатида 4 йигит ҳалок бўлди
09:13 / 27.12.2025
Бозор хизматлари ҳажми эълон қилинди: энг паст кўрсаткич Сирдарёда
19:24 / 20.12.2025