Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Лотин Америкаси ва Украинадан келган мигрантларнинг аризаларини кўриб чиқишни тўхтатиб қўйди
Америка расмийларининг қарори АҚШда қонуний асосда қолиш имконини берадиган турли иммиграцион имтиёзларни олиш учун ариза бериш жараёнида турган мигрантларга тааллуқли.
АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти Жо Байден президентлиги даврида Қўшма Штатларга киришига рухсат берилган Лотин Америкаси ва Украинадан келган мигрантларнинг барча иммигация аризаларини кўриб чиқишни тўхтатиб қўйди. Бу ҳақда CBS News ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, Америка расмийларининг қарори АҚШда қонуний асосда қолиш имконини берадиган турли иммиграцион имтиёзларни олиш учун ариза бериш жараёнида турган мигрантларга тааллуқли.
Тақиқ Байден маъмурияти томонидан гуманитар қарашлар сабабли хорижликларга АҚШда вақтинча қолиш имконини берувчи бир қатор дастурларни қамраб олади.
Улар орасида «Украина учун бирлашув» дастури ҳам бор — унинг ёрдамида украинлар молиявий ҳомий кўмагида АҚШ ҳудудига вақтинча кира оларди. Яна бир дастур CHNV бўлиб, у Венесуэла, Ҳаити, Никарагуа ва Куба фуқароларига тааллуқли. Учинчи дастур эса АҚШда қариндошлари бор Марказий Америка, Колумбия, Эквадор, Ҳаити ва Куба фуқароларига алоқадор.
CBS News маълумотларига кўра, «Украина учун бирлашув» дастури доирасида Трамп ҳокимиятга келгунга қадар АҚШга 240 мингга яқин украин кўчиб борган. CHNV дастури бўйича бўлса Куба, Ҳаити, Никарагуа ва Венесуэланинг 530 минг фуқароси Қўшма Штатларда вақтинча қолиш имкониятига эга бўлган.
Мавзуга оид
22:29 / 14.06.2026
Трамп Нетаняҳуни ақлсизликда айблади ва Эрон билан келишув 2–3 соат ичида имзоланишини айтди
18:06 / 14.06.2026
Шавкат Мирзиёев Доналд Трампни туғилган куни билан табриклади
14:07 / 14.06.2026
Трамп Венесуэладаги наркокартел раҳбари ўлдирилганини эълон қилди
00:49 / 14.06.2026