Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Айрим деҳқонларга 100 миллион сўмгача субсидия ажратилади
“Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари фаолиятида замонавий ташкилий тизимни жорий қилиш ва молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги молиявий қўллаб-қувватлаш тартиблари жорий этилади:
▪️ҳар йили 500 та маҳаллада биттадан аҳоли томорқасида амалга оширилган энг намунали ва инновацион лойиҳа учун БҲМнинг 100 бараваридан ошмаган миқдорда грантлар ажратилади;
▪️уста деҳқонлар томонидан қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун ҳар бир курс учун БҲМнинг 15 бараваригача миқдорда субсидия ажратилади;
▪️муайян маҳалладаги 50 фоиз хонадонларнинг томорқасида экспортбоп маҳсулот етиштиришни йўлга қўйиб берган уста деҳқонларга 100 миллион сўмгача субсидия ажратилади.
Мавзуга оид
13:31 / 13.06.2026
Қуёш панеллари эгаларига субсидия тўлаш кечикмоқда
19:19 / 11.06.2026
Қорақалпоғистонда сохта ҳисоботлар ортидан юзлаб миллион сўмлик субсидиялар олинган
17:38 / 12.05.2026
Ўзбекистонда бир қатор субсидиялар белгиланди
20:08 / 05.05.2026