Украина дронлари Туапседаги денгиз портига ҳужум қилди
Украина учувчисиз учоқлари Краснодар ўлкасига зарба берди. Туапсе аҳолиси портлашлар акс этган видеоларни жойлаштирмоқда. Россиянинг Telegram-каналлари Анапа ва Қрим осмонида портлашлар содир бўлгани ҳақида хабар бермоқда.

Фото: SERGEI SUPINSKY/AFP
Украина учувчисиз учоқлари 26 феврал, чоршанбага ўтар кечаси Краснодар ўлкасига ҳужум қилди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, нишон Қора денгиз соҳилидаги Туапсе порти бўлган.
Россия ҳукумати Украина қуролли кучларининг учувчисиз учоқлари тинч аҳоли нишонларига ҳужум қилгани ҳақида эълон қилди. Губернатор Вениамин Кондратев Telegramʼда Туапсе ва Темрюк районида хусусий уйлар шикастлангани, бироқ қурбонлар йўқлигини маълум қилди.
Шаҳар аҳолиси ижтимоий тармоқларда Туапсе денгиз портига қилинган ҳужум ҳақида ёзмоқда, портлашлар акс этган видеоларни жойлаштирмоқда. Видеолардан бирида бузилган турар жой биноси акс этган.
Анапа узра портлашлар
Россия Telegram-каналлари Анапа осмонида ҳам ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари ишлаётгани тахмин қилинаётган портлашлар ҳақида хабар бермоқда. Сочи аэропортида «Ковер» режаси жорий этилди, рейсларни қабул қилиш ва жўнатиш вақтинчалик тўхтатилди.
Қримнинг Россия томонидан тайинланган «ҳокимияти» ҳам УУА ҳужуми ҳақида хабардор қилган. Қора денгиз узра тўртта дрон уриб туширилди.
Айни вақтда Россия Мудофаа вазирлиги Россия, Қрим ҳамда Қора ва Азов денгизлари акваторияси устида 128 та учувчисиз учиш аппарати йўқ қилингани ҳақида хабар берди. «Краснодар ўлкаси ҳудудида 83 та УУА, Қрим Республикаси ҳудудида 30 та УУА, Азов денгизи сувларида саккизта, Қора денгиз сувларида бешта, Брянск ва Курск областлари ҳудудларида биттадан УУА уриб туширилди», — дейилади идора хабарида.
Тавсия этамиз
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25 / 20.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди
Жаҳон | 23:47 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Ўзбекистон | 23:28 / 18.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Самарқандга келди
Ўзбекистон | 23:20 / 22.04.2025
-
Қозоғистонда ота-онаси қарамоғисиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди
Жамият | 23:14 / 22.04.2025
-
NASA зонди ноодатий шаклга эга астероид суратларини узатди
Жаҳон | 23:01 / 22.04.2025
-
АҚШ Лондон музокараларида Қримни Россия ҳудуди сифатида тан олишни таклиф қилади — WP
Жаҳон | 22:46 / 22.04.2025
Мавзуга оид

12:26 / 16.04.2025
Россия ва Украина бир-бирига дронлар билан ҳужум қилди

20:00 / 13.04.2025
Хитой узлуксиз 30 соатгача парвоз қилишга қодир дронни тақдим этди

09:30 / 08.04.2025
Украина дронлар ишлаб чиқаришини максимал даражада оширмоқда — Зеленский

09:12 / 04.04.2025