Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев давлат бошқарувига келгандан сўнг мамлакатни қайтадан трансформация қилгани ҳақида гапирди.
“Сиз давлат бошқарувига келган илк кунлардан бошлаб Ўзбекистонни қайтадан трансформация қилдингиз. Сиз жамиятни қайта тикладингиз”, — деди Покистон бош вазири.
Шаҳбоз Шарифнинг таъкидлашича, бундай натижаларга баландпарвоз гаплар орқали эришилмайди ёки яхши бир кенгашни ташкил этиш билан ҳал бўлиб қолмайди.
“Мўъжизалар аниқ қарашлар, юқори динамика, тинимсиз меҳнат ва якдил мақсад сари дадил интилиш орқали пайдо бўлади. Мен мана шундай улуғ сифатларни сизда кўрдим”, — дейди у.
Аввалроқ Ўзбекистон ва Покистон товар айирбошлаш ҳажмини 2 млрд долларга етказмоқчи эканлиги ҳақида хабар берилганди.















