Риши Сунак: Россиянинг музлатилган активларини Украинани тиклашга йўналтириш керак
Британия собиқ бош вазирининг таъкидлашича, Украинани қайта тиклаш Ғарб солиқ тўловчилари ҳисобидан эмас, балки Россия маблағларидан амалга оширилиши лозим.

Фото: AP
Россиянинг Украинага бостириб кириши оқибатида уйлар, саноат корхоналари ва бутун бошли шаҳарлар вайрон бўлиб, етказилган зарар 524 миллиард долларни ташкил этмоқда. Украинани қайта тиклаш Ғарб солиқ тўловчилари ҳисобидан эмас, балки Россия маблағларидан амалга оширилиши керак. Бу ҳақда Буюк Британия собиқ бош вазири Риши Сунак маълум қилди.
Ҳозирда Ғарб молиявий тизимларида Россиянинг 300 миллиардга яқин музлатилган давлат активлари мавжуд. Сунакка кўра ушбу маблағлар мусодара қилиниб, Украинани тиклашга йўналтирилиши лозим.
«Айримлар бу халқаро ҳуқуққа путур етказишини айтмоқда. Экспертлар ушбу активларни қонуний йўл билан қўлга киритиш ва уни Украина келажаги учун сарфлаш мумкинлигини тасдиқламоқда.
Бошқалар эса бу глобал молиявий тизимни барқарорлаштириши мумкинлигини таъкидлаяпти. Аммо маълумки, Россия босқиндан олдин ўз захираларининг катта қисмини олиб чиқиб кетишга уринган… Агар G7 ва ЕИ биргаликда ҳаракат қилса, биз молиявий барқарорликни ҳимоя қилган ҳолда адолатни таъминлашимиз мумкин», — дейди Риши Сунак.
Шунингдек, Британия собиқ бош вазири босқинчилар ўзлари бошлаган уруш учун тўлашлари кераклигини қайд этди. «Ким бузса, ўша тўғирлаши керак. Бу Путинга ҳам тааллуқли», — дейди у.
Сунак музатилган маблағлардан келиб тушаётган фоизлар Украинага ёрдам сифатида йўналтирилаётганини эслатиб ўтиб, ушбу активларнинг асосий қисмини мусодара қилиш вақти келганини таъкидлади.
«Биз Россиянинг ҳарбий маблағларини Украинани тиклаш фондига айлантиришимиз керак. Гап фақат пулда эмас. Гап адолат ва тийиб туриш ҳақида кетмоқда. Агар Россия бирор жавобгарликка тортилмаса, бошқалар ҳам шундай йўл тутади», — дея қайд этади Риши Сунак.
Аввалроқ Британия Россиянинг музлатилган активларидан Украинага биринчи миллиард долларни тақдим этгани тўғрисида хабар берилганди.
G7 давлатлари Россия Марказий банкининг ғарбда музлатилган маблағларини фойдаланишдан келадиган даромаддан Украинага 50 миллиард доллар кредит ажратишга келишиб олган. Россия музлатилган маблағларининг аксарияти (умумий сумма 260 миллиард евродан ошади) Белгиянинг Euroclear депозитарийларида сақланади. Ғарб давлатлари ушбу маблағлардан фойдаланиш масаласини бир неча бор муҳокама қилган, аммо якунда юридик жиҳатдан активларнинг ўзини мусодара қилиш мумкин эмас, деган хулосага келган.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Класико интригалари. «Барса»да ҳам бўш нуқталар бор, «Реал» эса ҳакамларга жиддий босим уюштирди
Спорт | 19:27
-
Саудия Арабистони Ҳаж мавсумида ўзбекистонликларга электрон виза беришни тўхтатиб қўйди
Ўзбекистон | 19:09
-
“Раҳбар ва ёшлар” учрашуви
Ўзбекистон | 19:00
-
Халқаро олий таълим муассасалари ўртасида шахмат турнири ўтказилди
Ўзбекистон | 17:00
Мавзуга оид

23:42 / 25.04.2025
Британияда саратонни касаллик белгилари пайдо бўлишидан олдин аниқлашга қодир қон таҳлили ишлаб чиқилди

20:28 / 24.04.2025
Британия Сурия вазирликлари ва разведка хизматларига нисбатан санкцияларни бекор қилди

10:24 / 22.04.2025
Ўзбекистондан Буюк Британияга ўрик данаги мағзи экспорти йўлга қўйилди

20:31 / 21.04.2025