Маҳаллий ОАВ хабар беришича, ҳодиса М-10 “Россия” автомобил йўлининг 400-километрида юз берган. Москвадан келаётган 33 ёшли ҳайдовчи (Ўзбекистон фуқароси) бошқарувидаги Chevrolet Lacetti хавфсиз масофани сақламаганлиги сабабли олдинда кетаётган 24 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Volkswagen билан тўқнашган.

Зарба оқибатида Chevrolet қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, у ерда 63 ёшли ҳайдовчи бошқараётган DAF русумли юк машинасига урилган. Ҳодиса туфайли Chevrolet ҳайдовчиси тез тиббий ёрдам етиб келгунга қадар воқеа жойида ҳалок бўлган, унинг 33 ёшли йўловчиси эса турли тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Маълумотларга кўра, ҳалок бўлган ва жабрланган шахслар Ўзбекистон фуқаролари ҳисобланади.