“Қариндошларимизга пранк қилмоқчи эдик” – “Гелик” ойнасини синдириб, видео олган эр-хотинлар узр сўради
Mercedes-Benz G-класс автомобилининг ойналари синдириб кетилгани ҳақида йиғлаб видео қилган аёл ва эри узр сўраб чиқди. Ҳолат бўйича Учтепа тумани ИИО ФМБ томонидан текширув давом этаётгани маълум қилинди.

Фото: Видеодан кадр
Instagram’да “Гелик” автомобилининг ойналари синдириб кетилгани ҳақида эр-хотин видеоси тарқалди. Унда аёл “Гелик” русумли автомобили ойналарини кимдир синдириб кетгани, бу учун ички ишлар органларига мурожаат қилишини айтиб йиғлаган. Уни турмуш ўртоғи тасвирга олган. Шундан кейин эр-хотиннинг узр сўраб чиққан 2-видеоси тарқалади. Видеога кўра, улардан ички ишлар органлари узр сўраттиришган. Жуфтлик олдинги видео ҳазил тариқасида олингани, бундан афсусда эканини айтган.
“Учтепа туманида яшаймиз. 2 кун олдин машинамизнинг олд ойнаси синганди. Бу киши (турмуш ўртоғи) алмаштираман деганлари учун қариндошларимизга пранк қилайлик деган мақсадда олд ойнасини ўзимиз синдирдик ва уни видео қилиб, мен Instagram’имга қўйдим. Бу нотўғри маънода ҳамма жойга тарқалди. Бунинг учун ички ишлар ходимларидан ва буни нотўғри тушунган инсонлардан узр сўраймиз. Биз буни ўзимиз учун қилмоқчи эдик, бу қонуний эмас экан”, – деган аёл.
Тошкент шаҳар ИИББнинг Kun.uz’га маълум қилишича, Учтепа тумани ИИО ФМБ томонидан текширув давом этмоқда, якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
Тавсия этамиз
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон флорасида фан учун янги ўсимлик тури кашф этилди
Фан-техника | 14:24
-
Путин Россия флотини 2050 йилгача ривожлантириш стратегиясини тасдиқлади
Жаҳон | 14:20
-
Британия Ўзбекистонда органик маҳсулотлар лабораторияларини очмоқчи
Ўзбекистон | 14:10
-
Тошкентда “Ёшлар овози – Bo‘zatov FEST” танловининг республика босқичи бўлиб ўтди
Ўзбекистон | 13:30
Мавзуга оид

08:10 / 24.05.2025
Тошкентда Nissan автомобили ёниб кетди

09:41 / 16.05.2025
Мактаб ўрнига “дом”, 167 жабрланувчи. Тошкентда “новостройкачи”ларга нисбатан йирик суд иши бошланди

08:13 / 06.05.2025
Учтепа туманида жойлашган кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди

18:31 / 20.03.2025