Тошкент шаҳри Учтепа туманининг Қўрғонтепа маҳалласида 90 сотих бўш майдонда дам олиш маскани ташкил этиш ишлари бошланди.
Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати қайд этишича, бу лойиҳа ҳудуд иқлимини яхшилаш, чанг миқдорини камайтириш ҳамда аҳоли учун мароқли ҳордиқ чиқариш имкониятларини яратишга қаратилган.
Сув ҳавзаси 340- ва 346-сонли мактабгача таълим ташкилотлари оралиғида жойлашади. Унинг майдони 0,37 гектарни, чуқурлиги эса 2 метрни ташкил этади.

Кўл дренаж қудуқлари ва ариқлардан келадиган табиий сув оқими ҳисобига тўлдирилиши кўзда тутилмоқда. Унда чўмилиш тақиқланади.

Кўлга туташ ҳудудда ўсаётган 66 туп манзарали дарахтнинг барчаси сақлаб қолиниши ваъда қилинган. Шунингдек, у ерга янги дарахтлар ҳам экилади. Сув ҳавзаси атрофида сайр йўлаклари ва ўриндиқлар бўлади.
Лойиҳани 2026 йил охиригача якунлаш режалаштирилган.

















