Фарғонада маиший чиқинди хизмати нархлари ўзгартирилди
Аҳоли ва юридик шахслар учун янги тарифлар белгиланди.
Фарғона вилоятида маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатиш учун мажбурий тўлов тарифлари қайта кўриб чиқилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Қайд қилинишича, янги нархлар (тарифлари) қуйидагича белгиланди:
Қаттиқ маиший чиқиндилар учун:
- Аҳолига (бир киши учун) бир ойлик тўлов суммаси (ҚҚСсиз) шаҳарлар ҳудудида 6696 сўм, туманлар ҳудудида 5804 сўм;
- Аҳолига (бир киши учун) бир ойлик тўлов суммаси (ҚҚС билан) шаҳарлар ҳудудида 7500 сўм, туманлар ҳудудида 6500 сўм;
- Юридик шахсларга 1 м3 учун (ҚҚСсиз) шаҳар-туманлар ҳудудида 100 580 сўм;
- Юридик шахсларга 1 м3 учун (ҚҚС билан) шаҳар-туманлар ҳудудида 112 650 сўм.
Мавзуга оид

20:42 / 21.02.2025
Сенат чиқиндидан қарзи бор фуқароларга электр тўловини чеклаш ҳақидаги қонунни маъқуллади

08:30 / 14.02.2025
Трамп «ўзаро тарифлар»га тайёргарлик бўйича меморандумни имзолади

17:58 / 03.02.2025
Божхона йиғимлари ставкалари тасдиқланди

15:32 / 30.01.2025