Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда антифриз ичган аёл оғир аҳволда шифохонага ётқизилди
Аёлнинг аҳволи оғир ва керакли мутахассислар назорати остида экани таъкидланмоқда.
Тошкент шаҳрида аёл машиналарга қуйиладиган қарийб 2 литр антифриз суюқлигини ичиб юборди. Бу ҳақда «Миллар» дастурида хабар берилди.
Қайд қилинишича, пойтахтдаги шифохоналарнинг бирида машинага қуйиладиган заҳарли «антифриз» суюқлигини ичиб юборган аёл оғир аҳволда ётқизилган. Унга дарҳол биринчи ёрдам кўрсатилган.
Аёл нима учун заҳарли антифризни ичгани ҳақида маълумот берилмади.
Шифокор сўзларига кўра, аёлнинг аҳволи оғир ва керакли мутахассислар назорати остида.
Таъкидланишича, заҳарли суюқликларни ичиш ўткир буйрак етишмовчилигини келтириб чиқаради. Агар керакли ёрдам вақтида кўрсатилмаса, ўлим ҳолатига ҳам олиб келиши мумкин.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026