ОАВ Россия ва АҚШнинг Ар-Риёддаги музокаралар бўйича қўшма баёноти қачон эълон қилинишини аниқлади
CBS: Россия ва АҚШнинг Ар-Риёд музокаралари бўйича баёноти 25 март куни соат 13:00 да эълон қилинади.

Фото: AP
Вазиятдан хабардор манбаларнинг CBS телеканалига маълум қилишича, Саудия Арабистонидаги музокаралар якунлари бўйича Россия-Америка қўшма баёноти Тошкент вақти билан соат 13:00 да эълон қилинади.
Телеканалнинг аниқлик киритишича, бу маълумот икки манба томонидан тасдиқланган.
«Баёнот тафсилотлари ҳали аниқ бўлмаса-да, Ар-Риёддан АҚШ техник гуруҳи томонидан Трамп маъмуриятига тақдим этилган ҳисоботлар оптимистик кўриняпти», деди улар.
Манбалардан бирининг қўшимча қилишича, бу ҳақда Украина томони ҳам хабардор этилган.
24 март, душанба куни Россия ва АҚШ делегациялари Ар-Риёдда Украинадаги келишув бўйича музокара ўтказди, унинг асосий мавзуси Қора денгизда кемалар хавфсизлигини таъминлаш деб эълон қилинди. Ўт очишни тўхтатиш ва инфратузилмани ҳимоя қилиш масалалари ҳам муҳокама қилинган учрашув жами 12 соат давом этди.
Сўнгги маълумотларга кўра, шундан сўнг АҚШ ва Украина делегациялари ўртасида янги учрашув бўлиб ўтади. Президент Володимир Зеленский Россия ва АҚШ ўртасидаги Ар-Риёддаги музокараларни изоҳлар экан, Москва вакилларини «уруш жамоаси» деб атади, аммо Вашингтонни Россия билан мулоқоти учун қораламади.
Аввалроқ АҚШ Украинада ўт очишни тўхтатишдан «бир нафас узоқда» эканини маълум қилган эди.
Тавсия этамиз
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
АЭСда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг нархи қанча бўлади?
Ўзбекистон | 18:04 / 25.03.2025
ЖЧ-2026 саралаши: Эронга қарши ўйин олдидан
Спорт | 15:16 / 25.03.2025
Ўсишдан тўхташи мумкин — мутахассис болаларда уйқу етишмаслиги оқибатларидан огоҳлантирди
Жаҳон | 13:12 / 25.03.2025
Мавзуга оид

23:34 / 26.03.2025
АҚШга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди

22:04 / 26.03.2025
Путин Россиянинг дўстлари қаерда борлигини айтди

19:20 / 26.03.2025
Путин “Ялта 2.0”га эриша оладими? Қримдаги конференцияда нима бўлган?

19:04 / 26.03.2025