Японияда 47 йил ноҳақ қамоқда ўтирган фуқарога қарийб 1,5 млн доллар товон пули тўланадиган бўлди
Ивао Ҳакамада 1966 йилда содир этилган жиноят учун қамалган ва ўлим жазосига ҳукм қилинган. Аммо 2024 йилда суд уни оқлаган.

Фото: JIJI PRESS
Япониянинг Сидзуока префектураси округ суди қотиллик бўйича айбланиб, 47 йилдан ортиқ вақт қамоқда ўтирган ва кейинчалик оқланган 89 ёшли Ивао Ҳакамадага 217 миллион иена (1,44 миллион доллар) товон пули тўлаш бўйича қарор чиқарди, деб ёзмоқда NHK.
Ҳакамада 1966 йилда Сидзуока префектурасида тўрт кишидан иборат оилани ўлдирганликда айбланган. У ўлим жазосига ҳукм қилинган, аммо 2024 йил октябрда ўтказилган қайта суд жараёнида округ суди Ҳакамадани оқлаган. Судга кўра, тергов органлари иш бўйича далилларни сохталаштирган.
Ҳакамада ҳимояси у 47 йил етти ой давомида ноҳақ қамоқда сақланганини таъкидлаб, 2025 йил январ ойида судга даъво киритган ва товон пули талаб қилган. Аризада келтирилишича, Ҳакамада ҳозирга қадар ҳибсда ўтказган йилларининг асоратларидан азият чекмоқда.
Суд товон тўлаш талабини қаноатлантириб, Ҳакамада 47 йиллик қамоқ муддатининг 33 йилини ўлим жазоси ижро этилишини кутиш билан ўтказгани, бу эса унга жисмоний ва руҳий азоб берганини қайд этган.
Ҳакамада учун суд томонидан белгиланган товон пули Япония тарихида бу каби ҳолат учун тўланадиган рекорд маблағ ҳисобланади.
Ҳакамадани ҳимоя қилган юристлар гуруҳининг маълум қилишича, улар, шунингдек, Сидзуока префектураси ва миллий ҳукуматга қарши ҳам даъво киритмоқчи. Адвокатларга кўра, расмийлар «200 миллион иена билан ҳам оқлаб бўлмайдиган жиноятни» содир этган.
Мавзуга оид

08:30 / 26.03.2025
Хато туфайли ўлимга ҳукм қилинган япониялик чол рекорд миқдорда товон пули олди

20:43 / 24.03.2025
Япон ресторани акциялари нархи шўрвадаги ўлик кемирувчидан сўнг тушиб кетди

12:15 / 24.03.2025
Японияда стоматологик клиникалар беморларни тинчлантириш учун терапевт итларни ёлламоқда

17:24 / 23.03.2025