Россияда мигрантнинг рақамли профили жорий қилинади
У ноёб идентификаторга эга бўлади ва келажакда қоғоз патентини алмаштира олади.

Фото: ТАСС
2025 йил 30 июнидан бошлаб Россияда мигрантнинг рақамли профили жорий қилинади. Бу ҳақда бош вазир Михаил Мишустин маълум қилди.
Таъкидланишича, у ноёб идентификаторга эга бўлади ва келажакда қоғоз патентини алмаштира олади. Бироқ, бу ўзгаришга тайёргарлик кўриш керак, деб таъкидлади Мишустин.
«Миграция сиёсати жуда сезгир масала. Ноқонуний миграциянинг катта улуши бу жамоат хавфсизлиги ва барқарорлиги учун таҳдид», деди бош вазир Давлат Думасидаги нутқида. Унинг эслатишича, ҳозир 640 минг мигрант мамлакатда ноқонуний бўлиб турибди ва улар махсус реестрга киритилган.
Бу Россиядаги мигрантлар билан боғлиқ кўриб чиқилаётган ягона ташаббус эмас. Бир кун олдин, 25 март куни ЛДПР депутатлари гуруҳи Давлат Думасига мигрантларга мақсадли патентларни мажбурий беришни таклиф қилувчи қонун лойиҳасини тақдим этди. Бу шуни англатадики, патентда аниқ касбни кўрсатиш керак бўлади. Ҳозирги кунда касбни белгилаш мажбурий эмас.
Бошқа чора-тадбирлар қаторида, миграция сиёсатини кучайтириш доирасида назорат остидаги шахслар реестри яратилди, ноқонуний миграцияни ташкил этганлик учун жарималар кучайтирилди. Шу билан бирга, март ойи бошида ҳукумат парламент қуйи палатасига патент бўйича ишлаётган хорижликларнинг жойлашувига қўйиладиган талабларни енгиллаштириш бўйича қонун лойиҳасини киритди.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Германиядаги шаҳарча газетада эълон бериб, янги ҳоким ахтармоқда
Ўзбекистон | 07:57
-
Kun.uz Рамазон ҳайити билан барчани муборакбод этади!
Ўзбекистон | 07:01
-
Саида Мирзиёева Туркманистондаги халқаро конференцияда иштирок этди
Ўзбекистон | 00:41
-
Трамп фирибгарлик учун қамалган Nikola Motor асосчисини афв қилди
Жаҳон | 23:56 / 29.03.2025
Мавзуга оид

22:16 / 29.03.2025
Россияда қаровсиз қолган ўзбекистонлик болалар ватанга қайтарилди

11:03 / 29.03.2025
SSJ-100 ҳалокати: Давлатлараро авиация қўмитаси масъулиятни экипажга юклади

09:30 / 29.03.2025
Вэнс Дания ҳукуматини Гренландияни Россиядан «етарли ҳимоя қилмаётгани» учун танқид қилди

08:30 / 29.03.2025