Яман бўйича чатдаги сизиб чиқишдан кейин АҚШда янги жиноий модда жорий этилади
Axios: АҚШда расмийлар томонидан махфий маълумотларни чатда узатиш тўғрисидаги модда киритилади.

Фото: Globallookpress
Конгрессдаги демократлар Atlantic нашри бош муҳарририга Яманга зарба беришни муҳокама қилган юқори лавозимли расмийлар бўлган чатга кириш имкони тақдим этилгани туфайли мессенжерлар орқали махфий маълумотлар узатганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этишни таклиф қилди. Бу ҳақда Axios нашри ёзмоқда.
Ушбу мақсадларда тезкор мессенжерлардан фойдаланганлик учун беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш ва 250 минг долларгача жарима билан жазолаш таклиф қилинмоқда.
«Мен давлат хизматчилари ҳарбий режалар каби махфий маълумотларни ҳимояланмаган хабар алмашиш иловасида жойлаштиришини жиноят деб ҳисоблайдиган қонун лойиҳасини киритмоқдаман», деди конгрессмен Ричи Торрес.
Аввалроқ Майк Уолтц журналист Ямандаги зарбалар ҳақидаги Signal мессенжери чатига қўшилгани учун масъулиятини ўз зиммасига олган эди. The Atlantic бош муҳаррири Жеффри Голдбергнинг махфий чатга қўшилиши катта жанжалга сабаб бўлди. Сизиб чиқиш АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс, Пентагон раҳбари Питер Хегсет ва Оқ уйнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майк Уолтц номлари остидаги аккаунтлар иштирокидаги «жозибали сиёсий мунозара» тафсилотларини ошкор қилган.
Мавзуга оид

11:29 / 25.03.2025
«Оқ уй мени ўз ҳарбий режалари билан таништирди». Журналистни тасодифан махфий ҳарбий чатга қўшиб қўйишди

21:20 / 16.03.2025
АҚШ армиясининг Яманга зарбалари ҳафталаб давом этиши мумкин

10:51 / 20.01.2025
Ямандаги ҳусийчилар 200 млрд долларлик иқтисодий зарар келтирди

17:31 / 07.01.2025