Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча ташриф билан Тошкентга келган Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили, Европа комиссияси вице-президенти Кая Каллас билан учрашди.
"Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили, Европа комиссияси вице-президенти Кая Каллас хонимни бугун Тошкентда қутлашдан мамнунмиз", – деб ёзди 27 март куни Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида.
Муҳокамалардан икки томонлама ва минтақавий алоқаларни янада кенгайтириш масалалари ўрин олди.
Самарқандда бўлиб ўтадиган "Марказий Осиё – Европа Иттифоқи" илк саммити халқлар фаровонлиги йўлида самарали алоқаларни мустаҳкамлаши ва янги имкониятларга йўл очиши алоҳида таъкидланди.
















