Трамп маъмурияти Суриядаги «Оқ каскалар» ташкилотини молиялаштиришни қисман тўхтатди
USAID Конгрессга йўллаган хатида ушбу волонтёрлик ташкилоти билан тузилган 30 млн долларлик шартнома тўхтатилганини билдирган.

Фото: CNN
АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти Суриядаги «Оқ каскалар» волонтёрлар ташкилоти фаолиятини молиялаштиришнинг асосий қисмини тўхтатиб қўйди, деб хабар беради CNN.
Маълумотларга кўра, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) «Оқ каскалар»нинг ёнғинларга қарши кураш ҳамда қидирув-қутқарув ишларини молиялаштиришни тўхтатган. USAID ушбу ташкилотга тегишли билдиришнома юборган. Ташкилот агентлик билан алоқада бўлиб турибди ва ёрдамнинг қайта тикланишига умид қилмоқда.
USAID вакили Конгрессга йўллаган хатида 21 март ҳолатига кўра, агентлик 5,3 мингдан ортиқ дастур, жумладан, «Оқ каскалар» билан 30 миллион долларлик шартномани молиялаштиришни тўхтатганини маълум қилган. Бироқ Сурия ташкилотида АҚШ Давлат департаменти томонидан ажратилган 1,4 миллион доллар маблағ ҳали ҳам мавжуд.
«Оқ каскалар» раҳбарининг ўринбосари Фаруҳ Ҳабиб молиялаштириш қисқартирилишининг оқибатлари «ҳалокатли» экани ва ташкилот эҳтиёжлари «кескин ошгани»ни таъкидлаган.
«Оқ каскалар» — Суриядаги можаро оқибатида жабрланганларга ёрдам кўрсатувчи волонтёрлик ташкилоти. Унга 2013 йилда асос солинган. Дастлаб у ноҳукумат гуруҳлар назорати остидаги ҳудудларда фаолият юритган, 2024 йил декабрда Башар Асад режими қулаганидан сўнг эса бутун Сурия бўйлаб иш олиб борган. USAID «Оқ каскалар»нинг энг йирик донорларидан бири ҳисобланади.
«Оқ каскалар» Суриядаги кимёвий ҳужумлар ҳақида маълумот берувчи манба сифатида бир неча бор эътироф этилган. Россия эса ташкилотни кимёвий ҳужум қурбонлари иштирокидаги сохта видеоларни тайёрлаш ва террорчи гуруҳлар билан алоқадорликда айблаган. Ўз навбатида, «Оқ каскалар» Россияни ҳарбий жиноятларда айблаган.
Тавсия этамиз
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 21:35 / 30.03.2025
Дунё бўйлаб Рамазон ҳайити қандай кутиб олинди – фотолар
Жаҳон | 20:30 / 30.03.2025
АҚШ «Толибон» билан алоқа ўрнатяптими?
Жаҳон | 16:25 / 30.03.2025
Германиядаги шаҳарча газетада эълон бериб, янги ҳоким ахтармоқда
Жаҳон | 07:57 / 30.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Европанинг олтита давлати «Россияга босим ўтказишни» давом эттиришга тайёрлигини маълум қилди
Жаҳон | 01:11
-
Британияликлар тўлиқ офисга қайтишдан кўра ишдан бўшашни афзал кўрмоқда — тадқиқот
Жамият | 00:46
-
Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон | 00:20
-
Дунёдаги энг яшил шаҳарлардан бири экологик мақсадларига эриша олмагани учун жаримага тортилди
Жаҳон | 23:40 / 31.03.2025
Мавзуга оид

16:50 / 30.03.2025
Алавий, друз, христиан аёл. Суриянинг янги ҳукумати таркибига кимлар кирди?

00:27 / 29.03.2025
АҚШ Давлат департаменти Конгрессни USAID тарқатиб юборилиши ҳақида хабардор қилди

21:56 / 25.03.2025
АҚШ Сурияга санкцияларни юмшатиш учун шартлар қўйди

13:46 / 25.03.2025