Дания АҚШ вице-президентининг Гренландия бўйича танқидини рад этди
Дания хавфсизлик масалаларида «америкаликлар билан кеча-ю кундуз ҳамкорлик қилишга» тайёр, дея таъкидлади қироллик бош вазири Метте Фредериксен.

Фото: JIM WATSON/AFP
Дания бош вазири Метте Фредериксен АҚШ вице-президенти Жеймс Дэвид Вэнснинг қироллик Гренландия халқи учун яхши иш қилмагани ва Арктика минтақаси хавфсизлигига жуда кам сармоя киритгани бўйича айбловини рад этди. Хавфсизлик масаласида Дания «америкаликлар билан кеча-ю кундуз ҳамкорлик қилишга» тайёр, деб таъкидлади Фредериксен 29 март, шанбага ўтар кечаси.
Трамп АҚШ Гренландияни қўшиб олишига ишоняпти
Америка Қўшма Штатлари Гренландияни аннексия қилади, Доналд Трампнинг бунга ишончи комил. 13 март куни Оқ уйда НАТО бош котиби Марк Рютте билан учрашувда АҚШ президенти оролнинг аннексия қилиниши мумкинлиги ҳақидаги саволга «Ўйлайманки, шундай бўлади», деб жавоб берди. «Бизга бу (Гренландия) халқаро хавфсизлик учун керак», деб тушунтирди Трамп. У, шунингдек, Рютте Гренландиянинг АҚШга қўшилишида «муҳим рол» ўйнашига ишонч билдирди.
Ўз навбатида, Марк Рютте «НАТОни бу масала бўйича муҳокамаларга тортмоқчи эмаслигини» айтди, лекин Россия ва Хитойнинг ушбу минтақага қизиқиши ортиб бораётганлиги сабабли Арктика хавфсизлиги учун Гренландия муҳимлигини тан олди.
Гренландияни ўз ичига олган Дания парламентининг мудофаа қўмитаси раиси Расмус Ярлов ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида АҚШнинг оролга даъволари «икки НАТО давлати ўртасида урушга» олиб келиши мумкинлигини ёзди ва Марк Рюттенинг Трамп билан учрашувдаги хатти-ҳаракатларини ҳам танқид қилди. «Гренландия Даниядан дарҳол мустақилликка қарши овоз берди ва ҳеч қачон Американики бўлишни хоҳламайди», дея қўшимча қилди Ярлов.
Тавсия этамиз
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 21:35 / 30.03.2025
Дунё бўйлаб Рамазон ҳайити қандай кутиб олинди – фотолар
Жаҳон | 20:30 / 30.03.2025
АҚШ «Толибон» билан алоқа ўрнатяптими?
Жаҳон | 16:25 / 30.03.2025
Германиядаги шаҳарча газетада эълон бериб, янги ҳоким ахтармоқда
Жаҳон | 07:57 / 30.03.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

11:41
Америкалик аёл 180 та кимётерапияни бошдан ўтказди

10:16
Трамп: Россияда ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш учун дедлайн бор

08:16
Полша АҚШ билан 2 млрд долларлик ҳаво ҳужумидан мудофаа бўйича шартнома тузади

08:07