Жаҳон | 11:03 / 29.03.2025
3557
2 дақиқада ўқилади

SSJ-100 ҳалокати: Давлатлараро авиация қўмитаси масъулиятни экипажга юклади

Россиянинг SSJ-100 самолёти 2019 йилда самолёт командирининг «мувофиқлаштирилмаган» ҳаракатлари туфайли ҳалокатга учраган, дея маълум қилди Давлатлараро авиация қўмитаси.

Фото: Сергей Фадеичев / ТАСС

2019 йил 5 май куни Москва яқинидаги Шереметево аэропортида рўй берган Россиянинг Sukhoi Superjet 100 (SSJ-100) самолёти ҳалокатининг асосий сабаби  ҳаво кемаси командирининг мувофиқлаштирилмаган бошқарув ҳаракатлари бўлган, деб хабар қилди Давлатлараро авиация қўмитаси. Ўшанда фавқулодда қўниш ва бортдаги ёнғиндан сўнг самолётдаги 78 кишидан 41 нафари ҳалок бўлди. Текширув якунлангани ҳақида 28 март, жума куни ДАҚ сайтида эълон қилинди

Ҳисоботда гап борган экипаж командирининг ҳаракатлари қўниш вақтида ва самолётнинг учиш-қўниш йўлаги бўйлаб «сакраши» вақтида содир бўлган.

Ҳисоботда айтилишича, учиш-қўниш йўлагига зарба самолёт корпусининг конструктив элементлари ва ёнилғи бакларини вайрон қилган, натижада ёнилғи тўкилиб, ёнғин келиб чиққан. «Superjet рухсат этилган максимал юклардан сезиларли даражада ошиб кетадиган таъсирларга дучор бўлди, бу унинг конструкцияси бузилишига олиб келди», деб тушунтирди авиация саноатидаги манба РБКга.

SSJ-100 ҳалокати 

2019 йил 5 май куни "Аэрофлот" авиакомпаниясининг Sukhoi Superjet йўловчи самолёти Москва-Мурманск рейсини амалга ошираётган бўлган. Парвозга кўтарилганидан кўп ўтмай, самолёт момақалдироқли фронтга дуч келди, бортдаги электроника ишламай қолди ва экипаж фавқулодда қўнишни талаб қилди. Қўниш вақтида баклари тўла бўлган самолёт учиш-қўниш йўлагига уч марта урилган, ёнғин бошланган ва ёнғин самолётнинг орқа қисмини бутунлай қамраб олган. 78 йўловчи ва экипаж аъзоларидан 37 нафари қутқариб олинди.

2023 йил июн ойида ҳаво кемаси капитани Денис Евдокимов Москва области суди томонидан олти йилга колонияга ҳукм қилинди.

Россия транспорт вазирлиги ушбу русумдаги самолётларнинг эксплуатациясини тўхтатмади. Ҳозирда улар фақат Россия авиакомпаниялари томонидан ишлатилади.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти