Трамп Эронга «мисли кўрилмаган бомбардимонлар» билан таҳдид қилди

Фото: telegraph.co.uk
АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон ядровий дастури бўйича келишувни имзоламаса, мамлакат «мисли кўрилмаган бомбардимонлар»га дучор бўлиши ҳақида огоҳлантирди, деб хабар бермоқда Reuters.
«Агар улар келишувни тузмаса, албатта бомбалашларга дучор бўлишади — бунга ўхшаш бомбардимонларни улар ҳали ҳеч қачон кўрмаган», — деди Трамп 30 март, якшанба куни NBC телеканалига телефон орқали берган интервюсида.
Шу билан бирга, АҚШ раҳбари яна бир муқобил чора ҳақида ҳам гапирди: «Агар келишув бўлмаса, мен иккинчи даражали тарифлар жорий қиламан — буни тўрт йил олдин ҳам қилгандим».
Трампнинг ултиматуми унинг Эрон билан музокаралар бошлаш уриниши ортидан янгради. Reuters нашри ёзганидек, жорий йил март ойи бошларида Трамп Эрон Олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоминаийга мактуб йўллаб, ядровий дастур юзасидан музокаралар ўтказишни таклиф этганди.
Трамп аввалроқ Fox Business телеканалига берган интервьюсида шундай деганди: «Эрон масаласини ҳал қилишнинг икки йўли бор: ҳарбий ва келишув орқали. Мен келишувни афзал кўраман, чунки Эронга зарар етказишни истамайман».
Кеча, 30 март куни, Эрон президенти Масъуд Пизишкиён ўз жавобини билдирди. CNN ёзишича, у АҚШ билан ядровий дастур юзасидан тўғридан-тўғри музокаралардан бош тортганини эълон қилди. Унга кўра, Теҳрон ўз расмий жавобини Уммон воситачилиги орқали етказган, бироқ Вашингтон билан билвосита алоқалар эҳтимоли сақланиб қолмоқда.
«Биз музокаралардан қочмаяпмиз; муаммоларни аввалдан ваъдага вафо қилмаслик келтириб чиқарган. Улар ишончли эканини амалда исботлашлари керак», — деди Эрон раҳбари.
Эрон Ислом Республикасининг ядровий дастури атрофидаги кескинлик ортиб бормоқда. БМТ ҳузуридаги ядровий назорат органининг февраль ойидаги ҳисоботига кўра, Эрон уранни қурол ишлаб чиқаришга яқин даражада обод қилишни жадаллаштирган. Исроил ва АҚШ бир неча бор Эронга ядровий қурол эгаллашга йўл қўймаслигини баён қилган.
Тавсия этамиз
Қимматга тушган липосакция: блогерни кимлар операция қилди?
Жамият | 19:22 / 04.04.2025
NYT Германиядаги «уруш офиси» ҳақида суриштирув эълон қилди
Жаҳон | 15:18 / 04.04.2025
Минбардаги 25 соат: сенатор Букер нега бундай қилди?
Жаҳон | 22:47 / 03.04.2025
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 22:24 / 03.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Океанда пластикни «ейишга» қодир замбуруғлар топилди
Фан-техника | 01:40
-
Биотехнологик стартап 10 минг йил олдин қирилиб кетган даҳшатли бўриларни «қайта яратди»
Фан-техника | 01:09
-
АҚШда торнадо ва сув тошқинлари оқибатида 20 киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 23:47 / 07.04.2025
-
Тошкентдаги қаҳвахонада тил билан боғлиқ ҳолат муҳокамаларни келтириб чиқарди
Жамият | 23:03 / 07.04.2025
Мавзуга оид

21:11 / 07.04.2025
Трамп Европадан молиявий репарация талаб қилди

19:11 / 07.04.2025
Трамп Россиядан Украинани бомбалашни тўхтатишни талаб қилмоқда

16:10 / 07.04.2025
«Бу қонли қирғин». Трампнинг божлари Осиё бозорларини қулатди

23:36 / 06.04.2025