Жаҳон | 11:01 / 31.03.2025
2296
3 дақиқада ўқилади

Трамп учинчи президентлик муддатини истисно этмади

АҚШ президенти NBC телеканалига берган интервюсида учинчи муддатга сайланиш ҳақида «ҳазил қилмаётганини» ва «кўпчилик унинг буни амалга оширишини хоҳлашини» айтди.

Фото: Mark Schiefelbein/AP/picture alliance

АҚШ президенти Доналд Трамп учинчи муддатга сайланишини истисно этмади. 30 март, якшанба куни NBC телеканалига берган интервюсида у «кўп одамлар буни хоҳлашини» ва буни амалга оширишга имкон берадиган «усуллар борлигини» айтди. «Аммо олдимизда узоқ йўл бор. Мен бор эътиборимни ҳозирги дақиқага қаратганман», — дея қўшимча қилди у. Бироқ телеканал интервю ёзувини эълон қилмади, стенограммадан парчалар билан чекланди.

Трамп ҳокимиятда қолиш учун қандай аниқ усуллардан фойдаланиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб бермади. Бироқ у журналист томонидан айтилган версияни инкор этмади, унга кўра АҚШнинг амалдаги вице-президенти Жей Ди Вэнс 2028 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида ғалаба қозонади ва кейин бу лавозимни Доналд Трампга топширади.

Трамп янги божлар жорий этиши мумкин 

АҚШ бир неча ҳафта ичида мис импортига божлар жорий қилиши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги манбаларга таяниб хабар берди.

«Маъмурият (АҚШ президенти Доналд Трамп) тезкор текширув ўтказмоқда ва қарор 270 кунлик муддат тугашидан анча олдин қабул қилиниши мумкин», — деди агентликка манбалардан бири.

Bloomberg таъкидлаганидек, феврал ойида Америка раҳбари АҚШ Савдо вазирлигига мисга божлар жорий этиш имкониятини кўриб чиқиш ва 270 кун ичида ҳисобот тақдим этишни топширган.

24 март куни Трамп Қўшма Штатлар 2 апрелдан бошлаб Венесуэладан нефт ёки газ сотиб олувчи давлатларга 25 фоизлик импорт божлари жорий этишни режалаштираётганини айтди.

У буни «иккинчи даражали божлар» деб атади. Оқ уй раҳбарининг қайд этишича, бу чоралар Венесуэла, унинг таъбири билан айтганда, жиноятчилар ва халқаро жиноий гуруҳлар аъзоларини АҚШга жўнатгани учун жорий этилмоқда.

17 март куни Трамп Қўшма Штатлар 2 апрелдан истисноларсиз пўлат ва алюминийга божлар жорий этишини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, божхона тўловлари бир хил бўлади ва бошқа давлатлар Америка товарлари импортидан ундирадиган солиқлар билан тенг бўлади.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти