Украина «Москва» крейсери чўктирилишида АҚШнинг ролини рад этди
Украина ҳарбий-денгиз кучлари матбуот котиби Дмитрий Плетенчук NYT'нинг Россиянинг «Москва» крейсерининг йўқ қилинишида АҚШнинг роли бўйича олиб борилган суриштирувига изоҳ берди. Унинг сўзларига кўра, зарба Америка томони билан келишилмаган ҳолда амалга оширилган.

Фото: Russian Navy Black Sea Fleet/TASS/dpa/picture alliance
2022 йил апрел ойида Қора денгизда «Москва» крейсерини йўқ қилиш бўйича операция Украина қуролли кучлари ҳарбий-денгиз кучлари томонидан режалаштирилган ва амалга оширилган. Бу ҳақда Украина ҳарбий-денгиз кучлари матбуот котиби Дмитрий Плетенчук 30 март, якшанба куни миллий телемарафон эфирида маълум қилди.У The New York Times газетасининг Украина гўёки АҚШдан Россия Қора денгиз флоти флагмани координаталарини олгани ва бундай зарбани мувофиқлаштиришни кутгани ҳақидаги маълумотни рад этди.
«Биз, албатта, тегишли рухсатни олган ҳолда, буйруқ занжирига мувофиқ, юқори раҳбарият билан зарба берилишини мувофиқлаштирдик. Ва бу, албатта, Украина раҳбарияти бўлди. Биз бу зарбани амалга оширдик, - деди Плетенчук. - Шунинг учун, мувофиқлаштириш ва «Москва» крейсери жойлашуви ҳақида аниқ маълумот берилгани тўғрисидаги гап-сўзлар ҳақиқатга мос келмайди, шунингдек, уни мувофиқлаштириш зарурлиги ҳақидаги маълумотлар тўғри эмас».
«Москва» крейсери Россиянинг Украинага қарши кенг кўламли уруши бошланганидан бир ярим ой ўтиб чўкиб кетди. Украина ҳарбийлари у иккита "Нептун" ракетаси билан урилганини маълум қилган бўлса, Россия Мудофаа вазирлиги ҳодисага кемани тортиш вақтида содир бўлган ёнғин натижасида бортдаги ўқ-дориларнинг портлаши сабаб бўлганини айтди. 2022 йил ноябр ойида Қора денгиз флоти Тергов қўмитаси крейсернинг чўкиши муносабати билан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 346-моддаси иккинчи қисми («ҳарбий мулкни қасддан йўқ қилиш ёки шикастлаш») бўйича жиноий иш қўзғатди. Иш 2023 йил охирида тўхтатилган.
Бортда қанча одам бўлгани ва улардан қанчаси ҳалок бўлгани ҳозирча номаълум. Россия матбуоти хабарига кўра, крейсерда 40 га яқин одам ҳалок бўлган, яна 100 нафари яраланган. Мустақил "Агентство" Россия нашрига кўра, "Москва" бортида ҳарбий хизматни ўтаётган 300 га яқин аскар бўлган. Шу билан бирга, бир ой олдин Россия президенти Владимир Путин чақирилувчилар ва захирадаги аскарлар Украинадаги «ҳарбий операцияда» қатнашмаслигига ваъда берган эди.
Тавсия этамиз
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Наманганда ЙПХ машинаси билан тўқнашган Cobalt ҳайдовчиси қарийб 2 ойдан бери комада ётгани маълум бўлди
Ўзбекистон | 18:20
-
Илон Маскда муаммолар: унинг бизнеси зарар кўрмоқда, Трамп билан эса илк келишмовчилик чиққан
Жаҳон | 18:10
-
“Оқибатлари оғир бўлади” — Алишер Қодиров интернетдаги “ахборот лойиҳалари” ҳақида
Ўзбекистон | 18:01
-
АҚШ Сенати Бош штаб бошлиғи лавозимига янги номзодни маъқуллади
Жаҳон | 17:48
Мавзуга оид

17:26 / 04.04.2025
Uzbekistan Airways Москвадаги «Внуково» аэропортидан парвоз қилувчи йўловчиларни огоҳлантирди

09:41 / 04.04.2025
Москва миллиардерлар сони бўйича дунёнинг иккинчи шаҳрига айланди

21:08 / 24.03.2025
Москва ва Санкт-Петербург элитали уй-жой нархлари ўсиши бўйича дунё мегаполисларини ортда қолдирди

17:12 / 22.03.2025