Британияликлар тўлиқ офисга қайтишдан кўра ишдан бўшашни афзал кўрмоқда — тадқиқот
Буюк Британияда мутахассисларнинг аксарияти масофадан ишлашни маъқул кўради. Агар улар тўлиқ офисга ўтишга мажбурланса, ишдан бўшаш аризасини ёзишга тайёр.

Фото: Reuters
Буюк Британияда ишлайдиган мутахассисларнинг деярли ярми (48 фоизи) агар иш берувчи уларни ҳафта давомида тўлиқ офисга қайтишга мажбур қилса, ишдан бўшаш аризасини ёзишга тайёр. Бу ҳақда Hays рекрутинг компанияси тадқиқотларига таяниб, The Guardian хабар берди.
Қайд этилишича, аёл мутахассислар орасида бу кўрсаткич янада юқори — 58 фоиз. Сўров 8 мингдан ортиқ ходимга эга компаниялар орасида ўтказилган.
Ходимларнинг 75 фоизи гибрид иш жадвалини, яъни ҳафтанинг фақат бир қисмини офисда ўтказишни маъқул кўради. Ҳозирда бу каби иш жадвалидан компанияларнинг 77 фоизи фойдаланмоқда. Энг кенг тарқалган вариант — ҳафтада 3 кун офисда ишлаш бўлиб, компанияларнинг 25 фоизи уни жорий этган.
Мутахассисларнинг 77 фоизи уйда кўпроқ ишлашни хоҳлашининг асосий сабаби — иш жойига боришдаги транспорт харажатларидир.
Иш берувчиларнинг 66 фоизи ходимларни тўлиқ офисга қайтишга мажбур қилиш салбий оқибатларга олиб келишидан хавотирда. Шу билан бирга, компанияларнинг 52 фоизи офисда ишлайдиган ва уйдан ишлайдиганларнинг самарадорлиги бир хил эканини маълум қилган. Шунга қарамай, сўровда иштирок этган компанияларнинг 25 фоизи ходимларни офисда тез-тез бўлишга чақирган.
Hays компаниясининг операцион директори Пэм Линдси-Даннга кўра, иш берувчилар офисга мажбурий қайтишни жорий қилса, энг яхши мутахассисларни йўқотиш хавфи борлигини тушунишлари зарур.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Класико интригалари. «Барса»да ҳам бўш нуқталар бор, «Реал» эса ҳакамларга жиддий босим уюштирди
Спорт | 19:27
-
Саудия Арабистони Ҳаж мавсумида ўзбекистонликларга электрон виза беришни тўхтатиб қўйди
Ўзбекистон | 19:09
-
“Раҳбар ва ёшлар” учрашуви
Ўзбекистон | 19:00
-
Халқаро олий таълим муассасалари ўртасида шахмат турнири ўтказилди
Ўзбекистон | 17:00
Мавзуга оид

23:42 / 25.04.2025
Британияда саратонни касаллик белгилари пайдо бўлишидан олдин аниқлашга қодир қон таҳлили ишлаб чиқилди

20:28 / 24.04.2025
Британия Сурия вазирликлари ва разведка хизматларига нисбатан санкцияларни бекор қилди

10:24 / 22.04.2025
Ўзбекистондан Буюк Британияга ўрик данаги мағзи экспорти йўлга қўйилди

20:31 / 21.04.2025