Ўзбекистон | 17:15 / 02.04.2025
2511
1 дақиқада ўқилади

«Иссиқлик таъминоти» акциядорлик жамиятига раис тайинланди

Илҳом Тўраев март ойида президент қарори билан ташкил этилган «Иссиқлик таъминоти» АЖ раиси лавозимига тайинланди.

Фото: Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

Ҳукумат қарори билан Илҳом Тўраев «Иссиқлик таъминоти» акциядорлик жамияти бошқарув раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Тайинловга қадар Илҳом Тўраев Иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш ва эксплуатация фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

«Иссиқлик таъминоти» АЖ Шавкат Мирзиёевнинг 11 март куни имзолаган қарори билан вазирлик ҳузурида ташкил этилган бўлиб, унга қуйидаги вазифаларни юклаш белгиланган:

  • таркибидаги ташкилотларнинг тариф сиёсатини юритиш;
  • операцион самарадорликни ошириш, рақамлаштириш, кадрлар малакасини ошириш;
  • давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини мувофиқлаштириш ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
  • лойиҳалар доирасида белгиланган самарадорликнинг энг муҳим кўрсаткичлари (KPI) ижросини мониторинг қилиш;
  • «Иссиқлик таъминоти» АЖ ҳузурида масъулияти чекланган жамият шаклидаги буюртмачи хизматини ташкил этиш;
  • инжиниринг компаниясининг низомини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти