Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бўстонлиқда қум-шағал қазиб олиниши туфайли табиатга 4,5 млрд сўм зарар етди
Бўстонлиқ тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Оқсоқота сойидан фуқаролар ноқонуний равишда қум-шағал қазиб олгани аниқланди.
Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Оқсоқота сойидан ноқонуний равишда қум-шағал қазиб олганлар аниқланди.
Вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси хабарига кўра, рейд давомида фуқаролар сойнинг оқим бўйлаб чап тарафидан давлат рақами ечиб олинган юклагич ёрдамида қум-шағал аралашмаларини MAN юк машинасига ҳеч қандай рухсатномасиз юклаб бераётгани аниқланган.
Ҳолат бўйича суриштирув жараёнида ҳайдовчилар ушбу жойдан қум-шағал аралашмаларини қазиб олишни бир фуқаронинг оғзаки топшириғига асосан тош майдалаш цехига олиб бориб тўкаётгани ва цехнинг номини билмаслигини маълум қилган.
Воқеа жойида Бўстонлиқ туман ИИБ ЙПХ ходими жалб қилиниб, юк ташувчи автотранспорт воситаси вақтинчалик жарима майдончасига жойлаштирилган.
Ҳуқуқбузарлар ушбу ҳаракатлари билан «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги ва «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги қонун талабларини бузган.
Ҳолат бўйича табиатга 4 млрд 504 млн 378 минг сўм миқдорида зарар етказилган, тўпланган ҳужжатлар Бўстонлиқ тумани прокуратурасига юборилган.
Мавзуга оид
19:10 / 26.03.2026
Бўстонлиқда икки киши мушукларни қийнаб ўлдирди
23:25 / 22.03.2026
Бўстонлиқ туманида “Nexia-2”да ёнғин содир бўлди
10:58 / 20.01.2026
Бўстонлиқда сайрга чиққан фуқаро тоғда йўлдан адашиб қолди
20:49 / 02.01.2026