Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп пингвинлар ва тюленлар яшайдиган кимсасиз оролларга қарши бож жорий қилди
Австралияга тегишли Ҳёрд ва Макдоналд ороллари кимсасиз бўлса-да, 2022 йилда Қўшма Штатлар бу ҳудуддан 1,4 миллион долларлик маҳсулот импорт қилган.
Фото: AFP/Getty Images
АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан 2 апрель куни эълон қилинган бож тарифлари Ҳинд океанидаги аҳоли яшамайдиган Ҳёрд ва Макдоналд оролларига ҳам тегишли. Бу ҳақда Axios нашри ёзди. Бож миқдори 10 фоизни ташкил қилади.
Ҳёрд ва Макдоналд ороллари давлат эмас ва Австралияга тегишли бўлиб, унга нисбатан ҳам 10 фоизлик бож жорий қилинган. Оролларга бориш учун махсус рухсатнома олиш талаб қилинади.
1997 йилда Ҳёрд ороллари ва Макдоналд ороллари ЮНEСКО Жаҳон мероси рўйхатига киритилди. Axios таъкидлаганидек, бу ҳудуд тюленлар, пингвинлар ва бошқа қушларнинг колониялари билан «тўлиб кетган». Сўнгги бор одамлар у ерга деярли 10 йил олдин борган.
Оқ уй вакилининг Axios нашрига айтишича, оролларга бож Австралия ҳудудининг бир қисми бўлгани учун жорий қилинган.
Жаҳон банки маълумотларига кўра, 2022 йилда Қўшма Штатлар ушбу ороллардан 1,4 миллион долларлик маҳсулот импорт қилган, уларнинг деярли барчаси «машина ва электротехника буюмлари» эди. Бу товарлар нима экани номаълум.
АҚШ президенти Доналд Трамп 2 апрель куни барча мамлакатлар товарларига бож жорий этишини маълум қилди. Рўйхатга Хитой, Буюк Британия, Япония, Тайван ва бошқа кўплаб давлатлар киритилган. Трампнинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар бошқа давлатлар билан савдо тўсиқларини камайтириш учун «ўнлаб йиллар» давомида божларни пасайтириб келган. Бу давлатлар эса аксинча, АҚШ товарларига божларни оширган.
Мавзуга оид
23:09 / 23.01.2026
АҚШ энг йирик гиёҳвандлик империяларидан бирини яратган собиқ спортчини қўлга олди
22:44 / 23.01.2026
«Бош режа бор, "Б" режа йўқ» – АҚШнинг Янги Ғазо режаси тафсилотлари
22:37 / 23.01.2026
АҚШ расман ЖССТ таркибидан чиқди
21:32 / 23.01.2026