Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинага Россия томонидан босиб олинган ҳудудлардан яна 11 нафар бола қайтди
Украина ҳукумати Россия томонидан босиб олинган мамлакат ҳудудидан яна 11 нафар бола ватанга қайтгани ҳақида хабар берди. 1,6 миллион украиналик бола Россия назорати остида қолмоқда.
Россиядан яна 11 нафар украиналик болалар ўз ватанларига қайтишди. Бу ҳақда 2 апрел, чоршанба куни Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак Telegramʼдаги каналида маълум қилди.
«Қутқарилганлар орасида 10 ва 12 ёшли икки ака-ука ҳам бор, уларнинг отаси украинапараст позицияси учун қийноққа солинганидан кейин вафот этган. Унинг ўлимидан сўнг, онаси ўғиллари билан вақтинча ишғол қилинган ҳудудни тарк этишга қарор қилди. 2 ёшли бола ҳам ҳомиладор онаси билан бирга эвакуация қилинди. Аёл Россия ҳужжатларини олишдан принципиал равишда бош тортган ва шунинг учун оккупациядан мустақил тарзда кета олмаган. Украина назорати остидаги ҳудудда аёл бошқа фарзандини дунёга келтирди», — деб ёзган Ермак.
Худди шу маълумотлар 2 апрел куни Украинанинг Bring Kids Back UA онлайн-платформасида эълон қилинди. Унинг маълумотларига кўра, қайтиб келган болалар 2 ёшдан 17 ёшгача бўлган.
Мавзуга оид
16:47 / 10.06.2026
Украина «Фламинго» ракеталари билан Чебоксарга зарба берди
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:25 / 09.06.2026
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
08:45 / 09.06.2026