Россия қўшинлари 6 апрел куни тонгида Киевга баллистик ракеталар билан ҳужум қилди. Дарницкий районида нотурар жой биносида ёнғин содир бўлди, яна бир бино вайрон бўлди. Оболонский районида мебел цехи ва омборхонада ёнғин чиққан. Бундан ташқари, бизнес марказининг беш қаватли биноси қисман вайрон бўлган. У ерда Freedom телеканали офиси жойлашгани айтилмоқда. Соломенский районида эса омборхона биноси фасади шикастланган.

Сўнгги маълумотларга кўра, зарба оқибатида бир киши ҳалок бўлган, яна уч киши жароҳатланган.

Киевдаги шикастланган бино, 2025 йил 6 апрел
Sergey Dolzhenko / EPA / Scanpix / LETA
Киевнинг Оболонский районидаги бизнес-марказ атрофида шикастланган автомобил, 2025 йил 6 апрел
Yan Dobronosov / Global Images Ukraine / Getty Images
Киев бўйлаб ракета ҳужуми вақтида кўтарилган тутун, 2025 йил 6 апрел
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Киев, 2025 йил 6 апрел куни тонги
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA

Тунда Россия қўшинлари Суми шаҳрининг фуқаролик инфратузилмасига ҳам дронлар билан ҳужум қилган. Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати (ФВДХ) маълумотига кўра, ҳужум оқибатда маъмурий ва омборхона бинолари ёниб кетган. Қурбонлар йўқ.

ФВДХ Россия қўшинлари Харкив областидаги Купянск шаҳрининг аҳоли яшаш мавзеларига авиабомбалар ташлаганини маълум қилди. Оқибатда турар жой биноларида ёнғинлар содир бўлган. Икки киши – 67 ёшли эркак ва 78 ёшли аёл жабрланган. Харкив области маъмурияти раҳбари Олег Синегубовнинг аниқлик киритишича, снарядлардан бири тўққиз қаватли турар жой биносига келиб тушган, у ерда иккинчи қаватдан еттинчи қаватгача бўлган балконлар, шунингдек, тўртта квартира ёниб кетган.