Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2025 йил учун энг ишончли автомобиллар эълон қилинди: улар орасида Tahoe ҳам бор
Мутахассислар 2025 йилда сотиб олиш учун энг ишончли автомобиллар рўйхатини тузишди. Бу, айниқса, бу йил ишлатилган машина сотиб олмоқчи бўлганлар учун фойдали маълумотдир.
Рўйхатдаги моделларнинг тахминан ярми — арзон автомобиллар, қолганлари эса иккинчи бозорда анча арзонлашган.
Carscoops сайти J.D. Power маълумотлари асосида ишончлилик жиҳатидан энг яхши моделлар ҳақида хабар берди. Муаллифлар 2022 йилда ишлаб чиқарилган, яъни бу йил 3 ёшга тўлган машиналарни таҳлил қилишди.
Рўйхат автомобил эгалари томонидан бериладиган фикр ва баҳоларга асосланиб тузилган. Улар ўз тажрибалари билан бўлишишган ва фойдаланиш жараёнидаги вазиятларни баён қилишган.
Ушбу ҳолда ишончлилик ҳар 100 машинага тўғри келадиган носозликлар сони билан ўлчанган. Кўриниб турибдики, рейтингда япон ва америка машиналари устунлик қилмоқда.
Шундай қилиб, 2025 йилдаги энг ишончли автомобиллар қуйидагилар:
· Cadillac XT6
· Chevrolet Corvette
· Chevrolet Silverado
· Chevrolet Silverado HD
· Chevrolet Tahoe
· GMC Acadia
· BMW 3 Series
· Lexus GX
· Mercedes GLC
· Nissan Kicks
· Nissan Murano
· Toyota Avalon
· Toyota Camry
· Toyota Corolla
· Toyota RAV4
· Toyota Sienna
· Toyota Tacoma
Мавзуга оид
19:22 / 14.06.2026
Ишлаб чиқарилганига 30 йилдан ошган автомобиллар эгалари экологик компенсация тўлаши мумкин
09:00 / 13.06.2026
25 йилда дунёнинг энг бой давлатлари рейтинги қандай ўзгарди?
18:45 / 12.06.2026
Кундалик саёҳат учун энг яхши автомобил номи эълон қилинди
17:38 / 09.06.2026