АҚШ: Украина бўйича музокаралар туфайли Россияга божлар жорий этилмайди
Қўшма Штатлар Украина бўйича музокаралар туфайли импорт божларини жорий қилишда Россияга истисно қилди, деди Оқ уй Миллий иқтисодий кенгаши раҳбари Кевин Хассет. У Киев нима учун йиғимга тортилганига изоҳ бермади.

Кевин Хассетт Фото: AP
АҚШ ҳукумати Украинада давом этаётган тинчлик музокаралари туфайли импорт божларини жорий қилишда Россия учун истисно қилди. Бу 6 апрел, якшанба куни АБC телеканалига берган интервюсида Оқ уй Миллий иқтисодий кенгаши раҳбари Кевин Хассетт томонидан айтилди.
Ундан нима учун тарифлар 185 та давлатга таъсир қилгани, бироқ бир нечта истиснолардан бири Россия учун қилингани ҳақида сўралган. «Очиғи, Россия ва Украина билан музокаралар давом этаётгани учун. Менимча, президент бу икки масалани аралаштириб юбормасликка қарор қилди. Бу Россияга ҳар доим бошқа давлатлардан фарқли муносабатда бўлишини англатмайди», — дейди Хассет.
У «кўплаб россияликлар ва украиналикларнинг ҳаётига таъсир қиладиган музокаралар ўртасида жуда кўп янги нарсаларни «столга қўйишга» қарши чиқди. «Бу қабул қилиниши мумкин эмас», деб ҳисоблайди иқтисодчи.
«Россия минглаб одамларнинг ҳаётига таъсир қиладиган музокаралар жараёнида. Президент Трамп ҳозир айнан шу нарсага эътибор қаратмоқда», — дея хулоса қилди Хассет.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда тўй қилиш тартиби янгиланади
Ўзбекистон | 17:03 / 22.04.2025
Қулупнайчилар қишлоғи: Ўқчидан репортаж
Жамият | 15:15 / 22.04.2025
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
Трамп Путинга муҳлат берди, Франция Фаластинни тан олмоқчи — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 17:10 / 21.04.2025
Мавзуга оид

09:43 / 21.04.2025
Хитой ўз манфаатларини бузадиган давлатларни қатъий огоҳлантирди

14:44 / 18.04.2025
«Халқаро институтлар бугун самарасиз бўлиб боряпти» – президент глобал иқтисодий ҳолат ҳақида

12:46 / 17.04.2025
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?

23:01 / 16.04.2025