Агар АҚШ президенти Доналд Трамп немис товарларига божларни сақлаб қолса, Германия иқтисодиёти АҚШга экспортда жиддий йўқотишларга дуч келади. «Бу жуда муҳим оқибатларга олиб келади, биз содда бўлмаслигимиз керак», деди Германия молия вазири вазифасини бажарувчи Йорг Кукис 7 апрел, душанба куни ZDF телеканалида. Буни тасдиқлаган ҳолда у Иқтисодий тадқиқотлар институти (ifo) ҳисоб-китобларини келтирди, унга кўра, Германиянинг АҚШга экспорти тахминан 15 фоизга камаяди.
Шу билан бирга, Кукиснинг сўзларига кўра, иқтисодий ўсиш истиқболлари сезиларли даражада пасаяди, рецессия хавфи эса, аксинча, ортади.
Вашингтоннинг тарифларни ошириши сабаб бўлган савдо можаросида ғолиблар бўлмайди, дейди Германия Молия вазирлиги раҳбари. Америка компанияларининг реакцияси шуни кўрсатадики, АҚШда рецессия хавфи ҳам ортиб бормоқда, бу эса ваъда қилинган солиқларни камайтириш имкониятларини қисқартиради, дея хулоса қилди Йорг Кукис.
















