Ўзбекистон | 12:10 / 08.04.2025
759
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш бўйича минтақавий конференция ўтказилади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 7 апрел куни Тошкент шаҳрида ўтаётган Парламентлараро иттифоқнинг 150-Ассамблеяси доирасида БМТ Бош котибининг болаларга нисбатан зўравонлик масалалари бўйича махсус вакили Нажат Маалани қабул қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Юқори мартабали меҳмон давлат раҳбарига Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерришнинг самимий саломини етказди.

БМТ институтлари, хусусан, Махсус вакил офиси билан бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича кўп қиррали шерикликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Махсус вакил Ўзбекистон етакчисининг болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш, хотин-қизлар ва болаларни можароли ҳудудлардан қайтариш, болалар меҳнатига барҳам бериш борасидаги самарали ислоҳотларини юқори баҳолади.

Бола ҳуқуқларига оид халқаро норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилик ва миллий институтлар фаолиятини такомиллаштириш масалаларида ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлиги қайд этилди.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш бўйича минтақавий конференция ва БМТ бош қароргоҳида Ўзбекистоннинг амалий тажрибаси билан танишиш бўйича давра суҳбатини ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

Мавзуга оид