АҚШ президенти Доналд Трамп Вашингтон Теҳрон билан тўғридан тўғри музокаралар олиб бораётганини маълум қилди. «Биз Эрон билан тўғридан тўғри музокаралар олиб бормоқдамиз ва улар аллақачон бошланди», деди у 7 апрел, душанба куни Оқ уйда Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу билан учрашувдан сўнг журналистларга.
Оқ уй раҳбарининг сўзларига кўра, «тўғридан тўғри, амалий жиҳатдан энг юқори даражадаги жуда муҳим учрашув» келаси шанба, 12 апрел куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.
«Менимча, келишув имзоланиши афзалроқ бўлиши аниқ», — дея қўшимча қилди Трамп. Акс ҳолда, музокаралар натижа бермаса, у Эронга «катта хавф» билан таҳдид қилган. «Эрон ядро қуролига эга бўла олмайди ва агар музокаралар муваффақиятли бўлмаса, менимча, бу Эрон учун жуда ёмон кун бўлади», деб таъкидлади Оқ уй раҳбари.
Трамп Нетаняҳу билан учрашувида Эрон масаласини муҳокама қилганини айтди.
















