Тошкент шаҳрида ота 1,7 млрд сўм алимент тўлади
Мажбурий ижро бюроси статистикасига кўра, бу 2025 йил учун ҳозирча рекорд ҳисобланади.

Фото: МИБ
Тошкент шаҳрида ота ҳали 1 ёшга тўлмаган фарзандининг 18 ёшга тўлгунга қадар таъминоти учун алиментни олдиндан тўлаб берди. Бу ҳақда Kun.uz’га Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, МИБнинг Яшнобод туман бўлимига мазкур ишнинг ижро ҳужжати келиб тушган. Давлат ижрочиларнинг ота билан суҳбатлари натижасида у ҳали 1 ёшга ҳам тўлмаган фарзанди учун вояга етгунга қадар алиментни тўлаш ниятини билдирган.
Шундан сўнг алимент пуллари отага ҳисоблаб берилган. Фарзанд таъминоти учун 18 ёшга тўлгунча берилиши керак бўлган сумма эса 1 млрд 780 млн сўмни ташклил қилган. Эркак бу суммани олдиндан тўлаб бергани сабабли ижро ҳужжати амалда тамомланган.
Аввалроқ Тошкент вилоятида аёл 3 нафар фарзанди таъминоти учун собиқ эрига 1,7 млрд сўм тўлаб бергани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид

12:30 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти

10:48 / 26.02.2025
Хонанда Шаҳриёр гиёҳванд модда билан қўлга олингани рад этилди

10:28 / 01.02.2025
«Бундан фожиа ясамаслик керак» – Тошкентда силга чалинган мактаб ўқувчиси ҳолати ҳақида маълумот берилди

14:20 / 21.01.2025