Туманларда энергия балансини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳлар тузилади
Президент томонидан «Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва беҳуда сарфланишининг олдини олиш ҳамда энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида»ги қарор имзоланди.

Фото: Kun.uz
Ҳар бир туман (шаҳар) кесимида энергия балансини ишлаб чиқиш, уларнинг кўрсаткичларини бажариш, энергияни тежаш дастурлари ижросини таъминлаш, энергия самарадорлигини ошириш бўйича туман (шаҳар) идоралараро ишчи гуруҳлари ташкил этилмоқда. Уларга туман прокурорлари раҳбарлик қилади.
Энергия баланси – маълум бир тармоқ, энергия таъминоти зонаси, корхона, қурилма учун белгиланган вақт оралиғида энергия ёки қувват ишлаб чиқариш, истеъмол қилиш ва йўқотишларнинг миқдорий тавсифи.
Шунингдек ишчи гуруҳлар фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланмоқда:
- аҳоли истеъмолчилари бўйича;
- энергия ресурсларини истеъмол қилиш маданиятини ошириш;
- энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олиш;
- энергия тежамкор ускуналар, шу жумладан, гелиоколлектор ва қуёш панелларидан фойдаланиш афзалликларини тушунтириш ва уларни ўрнатишда кўмаклашиш;
- энергия тежамкорлик талабларига мос бўлмаган, сертификатланмаган ностандарт қурилма ва жиҳозларни алмаштириш чораларини кўриш;
енгил саноат (текстиль) корхоналари бўйича:
- умумий истеъмол қувватининг камида 40 фоизини қоплаш учун қуёш панеллари ва сув иситкичларни (гелиоколлектор) ўрнатиш;
- реактив энергияни компенсация қилиш қурилмасини ўрнатиш;
- энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олиш;
- электр ва газ ҳисоблагич кўрсаткичи, техник ҳолати, тамғалар бутлиги, шунингдек, электр ва газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолатларини ўрганиш ҳамда аниқланган қоидабузарликлар бўйича тегишли чоралар кўриб бориш;
йирик саноат корхоналари бўйича:
- энергия ресурсларини иқтисод қилишга қаратилган ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
- ҳар бир ускуна учун алоҳида энергия ресурсларидан фойдаланишда иқтисод қилиш манбаларини аниқлаш;
- энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланишни бартараф этиш;
- Катта қувватли электр двигателларни ишга туширишда частота ростлагич қурилмаларни ўрнатиш;
- электр ва газ ҳисоблагич кўрсаткичи, техник ҳолати, тамғалар бутлиги, шунингдек, электр ва газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолатларини ўрганиш ҳамда аниқланган қоидабузарликлар бўйича тегишли чоралар кўриб бориш;
кичик ва ўрта бизнес корхоналари ва бошқа истеъмолчилар бўйича:
- қуввати 50 кВтдан юқори бўлган электр қурилмаларида реактив энергияни компенсация қилиш қурилмасини ўрнатиш;
- энергия ресурслари истеъмол маданиятини тарғибот қилиш;
- энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олиш;
- энергия тежамкор ускуналар, шу жумладан, гелиоколлектор ва қуёш панелларидан фойдаланиш афзалликларини тушунтириш ва уларни ўрнатишда кўмаклашиш;
- энергия тежамкор бўлмаган, сертификатланмаган, ностандарт, қурилма ва жиҳозлардан фойдаланишга чек қўйиш.
Тавсия этамиз
Тошкентда энди автомобилни онлайн рўйхатдан ўтказиш мумкин
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Лондонда тинчлик музокаралари барбод бўлди
Жаҳон | 21:29 / 23.04.2025
Хитой Ойда АЭС қуриш режасини тасдиқлади
Жаҳон | 17:06 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Японияда салкам 30 йил автобус бошқарган ҳайдовчи 7 доллар ўғирлагани учун ишдан бўшатилди
Жаҳон | 00:43
-
Нидерландия қироли мамлакатни «тиш-тирноғигача қуроллантиришга» чақирди
Жаҳон | 00:22
-
Қирғизистонда РФ армиясига ёллаш иши бўйича россиялик политтехнолог ҳибсга олинди
Жаҳон | 23:58 / 24.04.2025
-
Трамп миллионерлар учун солиқларни оширишдан бош тортди
Жаҳон | 23:25 / 24.04.2025
Мавзуга оид

12:51 / 17.04.2025
«Яшил энергия» сертификатларини бериш тартиби ўзгартирилди

08:07 / 10.04.2025
ДХХ: Республика миқёсида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига чек қўйилди

18:23 / 03.04.2025
Хитойда кичик ядро батареясини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

13:18 / 17.03.2025