4 апрел куни кечқурун Россия армияси Кривий Риҳга ҳужум қилганди. Ракета зарбаси турар жой бинолари жойлашган микрорайонга келиб тушган: уйлар, мактаблар, дўконлар ва болалар майдончалари. Россия мудофаа вазирлиги зарба нишони гўёки украин ҳарбийлари йиғилиш ўтказаётган ресторан бўлганини маълум қилган, аммо кузатув камераларида муҳрланган кадрларда бу ерда ҳеч қандай ҳарбий бўлмаганини кўриш мумкин. Зарба оқибатида 20 киши ҳалок бўлди, шундан 10 нафари болалар; улардан энг кичиги уч ёшда, энг каттаси 17 ёшда эди. 7 ва 8 апрел кунлари қурбонларни дафн қилиш маросимлари ўтказилди. Қуйида Кривий Риҳ аҳолиси улар билан қандай хайрлашгани акс этган суратлар.

Арина Самодина (етти ёш), Герман Триполц (тўққиз ёш) ва Радислав Яцко (етти ёш) хотирасига ўрнатилган ёдгорлик — улар Кривий Риҳдаги 41-мактаб ўқувчилари эди
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
15 ёшли Данило Никитский ва Алина Куценколарнинг тобутлари атрофидаги оналар. Ўсмирлар учрашувга чиқишганди ва ракета зарбаси оқибатида ҳалок бўлишган. Интернетда онаси ҳалок бўлган ўғлининг қўлини силаб ўтиргани акс этган кадр тарқалганди.
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Данило Никитский ва Алина Куценконинг дафн этилиши
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Черков ходимлари Кривий Риҳда ҳалок бўлганлар хотирасига ибодат қилмоқда