Ютуқлар ва эътирофлар
1. AD Scientific Index World 2025 рейтингига кўра, CAU Ўзбекистондаги энг яхши ёш университет сифатида эътироф этилган.
2. Университет олимларидан бири дунё бўйича топ-10% етакчи тадқиқотчилар қаторига киритилган.
3. Science and Innovation Awards танловида CAU сунъий интеллект, робототехника, экологик технологиялар ва стартапларни жорий этгани учун “Йилнинг энг инновацион университети” деб топилган.

Халқаро ҳамкорлик
CAU Европа, АҚШ ва Осиёдаги етакчи университетлар билан фаол ҳамкорлик қилади: CBS, HTMI, Colorado State University ва бошқалар. Бу эса талабалар учун алмашинув дастурлари, амалиётлар ҳамда халқаро илмий лойиҳаларда қатнашиш имконини яратади. Юқори GPA кўрсаткичига эга бўлган талабалар халқаро конференсия ва кўргазмаларда иштирок этадилар.

Асосий мактаблар ва йўналишлар
• Тиббиёт мактаби (Doctor of Medicine, 6 йил)
Халқаро стандартлар асосида олиб борилади. Талабалар биринчи босқичдаёқ AKFA Medline клиникасида клиник ротациялардан ўтишади, замонавий симуляцион жиҳозлар билан ишлашади, хорижий амалиёт ва конференцияларда иштирок этишади. Дастур USMLE имтиҳонларига тайёргарликни ҳам ўз ичига олади.

• Стоматология мактаби (Doctor of Dental Surgery, 5 йил)
Лазер стоматологияси, имплантология, NBDE ва MFDS имтиҳонларига тайёргарлик каби йўналишларни қамраб олади. CAU — Европа Стоматологик Таълим Ассоциацияси (ADEE) аъзоси бўлиб, бу талабалар учун Европа тажрибасини ўрганиш ва алмашинув дастурларида қатнашиш имконини беради.
• Бизнес мактаби





















