Ўзбекистон | 08:11 / 12.04.2025
2004
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда подстанцияда ёнғин содир бўлди

Яшнобод туманидаги подстанцияда трансформатор ёниб кетди. Ёнғин 14 дақиқада ўчирилган.

Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги подстанцияда ёнғин келиб чиқди.

Пойтахт ФВБ хабар қилишича, ҳодиса 11 апрел куни соат 13:20 да Мавлоно Риёзий кўчасида жойлашган подстанцияда содир бўлган. Қутқарув экипажлари манзилга соат 13:27 да етиб бориб, ёнғин соат 13:41 да ўчирилган.

Аниқланишича, подстанция ҳудудидаги трансформатор кабеллари ёниб зарарлан. Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ.

Ёнғин сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда.

Мавзуга оид