Хитой савдо уруши доирасида Boeing самолётларини сотиб олишни тўхтатди
Янги бож тарифларининг жорий қилиниши Хитой учун Америкада ишлаб чиқарилган самолётлар ва эҳтиёт қисмлар нархини икки бараварга оширди.

Фото: Bloomberg
Хитой ҳукумати авиакомпаниялардан АҚШ билан савдо уруши доирасида Boeing самолётларини сотиб олишни тўхтатишни талаб қилди, деб хабар берди Bloomberg. Бундан ташқари, америкалик ишлаб чиқарувчилардан асбоб-ускуналар ва эҳтиёт қисмларни сотиб олишни ҳам тўхтатиш буюрилди.
Аввалроқ, АҚШ томонидан Хитой товарларига 145 фоизлик бож жорий қилинган эди. Бунга жавобан Хитой томонидан АҚШ товарларига 125 фоизлик тарифлар эълон қилинди.
Нашр суҳбатдошлари таъкидлаганидек, божларнинг ўзи Америкада ишлаб чиқарилган самолётлар ва эҳтиёт қисмлар нархини икки бараварга оширади, шунинг учун «Хитой авиакомпаниялари томонидан Boeing самолётларини қабул қилиш мантиққа тўғри келмайди».
Ҳукумат Boeing самолётларини ижарага олган ва харажатларнинг ортиб боришига дуч келган авиакомпанияларни қўллаб-қувватлаш йўлларини кўриб чиқмоқда.
Aviation Flights Group маълумотларига кўра, Хитой авиакомпаниялари, жумладан, China Southern Airlines, Air China ва Xiamen Airlines парки ўнга яқин Boeing 737 Мах самолётлари билан тўлдирилиши керак эди. Нашр манбаларига кўра, Пекин уларнинг айримларини ҳали ҳам қабул қилиши мумкин, чунки ҳужжатлар Хитой божлари кучга кирган 12 апрелдан олдин тузилган.
Тавсия этамиз
Бойсуннинг келажаги нима бўлади? ФВВ масъули изоҳ бера олмади
Ўзбекистон | 21:32 / 19.05.2025
Ерости сувларидан фойдаланувчилар ҳисоблагич ўрнатмаса, 5 баробар солиқ тўлайди. Бу қандай ишлайди?
Ўзбекистон | 21:05 / 19.05.2025
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Россияга киришда QR-код талаб қилинади
Жаҳон | 13:33 / 19.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
3 ёшли жиянини 3 та тилда гапиртирган йигит: мия сирларини ўрганаётган Жамшидбек ҳикояси
Жамият | 17:17
-
“Шоҳрух Абдуназаровни мажбурий келтириш тадбирлари амалга оширилмоқда” – Жиззах ИИБ юк машиналари билан боғлиқ фирибгарлик ҳақида
Жамият | 17:03
-
ANORBANK Жазоирда XSRIK билан 10 миллион долларлик молиялаштириш битимини тузди
Жамият | 17:00
-
Ўзбекистон президенти илк бор Словенияга ташриф буюрди
Ўзбекистон | 16:57
Мавзуга оид

16:44
Хитойда ўғирланган iPhone «қабристони» топилди

12:24
Лавров Европани АҚШга санкцияларни кучайтириш учун босим ўтказишда айблади

07:39
Тянжин–Тошкент йўналишидаги биринчи поезд жўнаб кетди

01:12