ЕИга номзодларга Россиядаги парадга бормаслик кераклиги айтилди
Европа Иттифоқига номзод давлатларга 9 май куни Москвада бўлиб ўтадиган парадга бормаслик кераклиги айтилди, деди Латвия ташқи ишлар вазири. Маълумотни Европа Иттифоқи дипломатик хизмати раҳбари тасдиқлади.

Фото: NATALIA KOLESNIKOVA/AFP
Европа Иттифоқига номзод давлатларга 9 май куни Москвада бўлиб ўтадиган ҳарбий парадга бормаслик кераклиги айтилди. Бу ҳақда 14 апрел, душанба куни Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг Люксембургдаги учрашуви бошланишидан олдин Латвия ташқи ишлар вазири Байба Браже маълум қилди.
«Кеча биз қизғин оқшомни ўтказдик — Ғарбий Болқондаги ҳамкорлар билан кечки овқат... Қадриятлар, умумий ташқи ва хавфсизлик сиёсатини мувофиқлаштириш, жумладан, санкциялар ҳақида кўп муҳокамалар бўлди. Жумладан, Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг номзодларга 9 май куни Москвадаги парадда қатнашмаслик, бундай сафарга бормаслик тўғрисида жуда аниқ кўрсатмаси берилди, чунки бу ЕИ қадриятларига тўғри келмайди», деди Браже.
DW мухбири хабар беришича, буни Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас ҳам матбуот анжуманида тасдиқлади. «Биз номзодларга 9 май куни Москвада ўтказиладиган парадга бормасликларини тушунтирдик», — деди Каллас.
Полша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский, ўз навбатида, Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига ўзи ва Кая Каллас билан келишиб, вазирларни 9 май куни Лвивдаги учрашувга таклиф қилаётганини маълум қилди. "Менимча, Европа яқинда, Украинада эканини кўрсатиш учун жуда яхши ғоя. Россия президенти Владимир Путиннинг ёнида Москвада бўлиш керак эмас. Аъзо давлат ёки номзод давлатнинг ҳар қандай вакилининг Москвага бориши бу давлат учун яхши бўлмайди", деди у.
Мавзуга оид

14:20
Урушни музлатмоқчи бўлаётган Путин ва Трампга қарши чиққан АҚШ университетлари — кун дайжести

13:52
Трампнинг тинчлик режаси бўйича Украина ва Россияга нима таклиф қилингани маълум бўлди

11:23
Россия дрони Украинадаги автобусга урилди, кўплаб қурбонлар бор

08:57