АҚШ: Украинада ўт очиш тўхтатилмагунча, Россия билан ҳеч қандай келишув бўлмайди
АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Тэмми Брюснинг айтишича, Вашингтон «бу қирғин тўхтамагунча» Россияга қарши санкцияларни юмшата олмайди.

Тэмми Брюс Фото: Flickr
Қўшма Штатлар Украинада ўт очишни тўхтатишга эришилмагунча, Россияга қарши санкцияларни енгиллаштирмайди ва у билан ҳеч қандай икки томонлама келишувларга кирмайди. Бу ҳақда 15 апрел, сешанба куни бўлиб ўтган брифингда АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Тэмми Брюс маълум қилди.
«Бу қирғин тўхтамагунча, ҳеч қандай музокаралар, ечимлар, келишувлар бўлмайди», деди Брюс журналистларга.
Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари, шунингдек, 35 кишининг ҳаётига зомин бўлган Россиянинг Сумига ракета зарбаси «ким ҳақиқатдан ҳам тинчлик ва ўт очишни тўхтатишни исташи» ҳақидаги саволларни янада кўтарганини таъкидлади. Брюс Украинадаги урушни «ҳеч нарса ўзгармаган гўшт майдалагич» деб атади.
15 апрел куни The Wall Street Journal (WSJ) АҚШ давлат котиби Марко Рубио ва АҚШ президентининг Украина бўйича махсус вакили Кит Келлог Доналд Трампга Россия етакчиси Владимир Путиннинг «дипломатик ниятлари»дан эҳтиёт бўлишни маслаҳат бергани ҳақида хабар берди. Бу мулоҳазалар Оқ уйда АҚШ Россияни Украина билан тинчлик музокараларига киришишга мажбурлаш учун унга нисбатан санкцияларни кучайтириши керакми ёки йўқми, деган муҳокама чоғида билдирилди, дея қайд этади WSJ.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Саудия Арабистони Ҳаж мавсумида ўзбекистонликларга электрон виза беришни тўхтатиб қўйди
Ўзбекистон | 19:09
-
“Раҳбар ва ёшлар” учрашуви
Ўзбекистон | 19:00
-
Халқаро олий таълим муассасалари ўртасида шахмат турнири ўтказилди
Ўзбекистон | 17:00
-
“Наманганда автомобилларни ижарага берувчи гуруҳларнинг 90 фоиз аъзоси ўқувчилар” — вилоят ЙҲХБ бошлиғи
Ўзбекистон | 15:59
Мавзуга оид

13:54
Ғарбий соҳилдаги қувғинлар, Фаластин учун курашаётган Ҳарвард ва портлатилган рус генерали — кун дайжести

12:04
АҚШ 18 давлат билан савдо музокаралари режасини тайёрлади

11:31
Трамп ўтган жума Россия-Украина музокаралари учун яхши кун бўлганини айтди

09:46